Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   Давлатимиз  Раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ қи-лиш, ушбу орган ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларга зарурий иш шароитларини яратиш борасида алоҳида рағбат ва эҳтиром кўрсатиб келинаётгани жамиятда адолатни қарор топтиришда муҳим ўрин тутмоқда.

  Бу борада қабул қилинган тарихий Фармон ва қарорлар ҳам фик-римизнинг ёрқин ифодасидир.

  Навоий шаҳрида фойдаланишга топширилган Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг янги биноси тендер муддатидан салкам бир йил олдин судьялар ихтиёрига берилди..

   “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати салкам 6 миллиард сўм бўлган мазкур муҳташам бинода судьялар учун ҳам, фуқаролар учун ҳам барча шароитлар яратилган.

           Жумладан, фуқароларни қабул қилиш ва кутиш хоналари, пресс-конференция ўтказишга мўлжалланган зал, ошхона, тренажёр заллари ва бошқа имкониятлар юқори самарадорликка эришишда алоҳида ўрин тутади.

  — Барча шароитлар муҳайё этилган жойда иш унумдорлиги ҳам юқори бўлади. Бу бинонинг фойдаланишга топширилиши келгусида адолатни қарор топтиришга, инсон манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланишига, соҳа равнақи ва истиқболига муносиб хизмат қилади, — дейди Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раиси Арслон Усмонов.

         Суд биносининг тантанали очилиш маросимида Республика Олий Суди раиси К. Комилов ҳамда вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирок этди  ва сўзга чиқди.

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 5888