Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлат статистика тизимини шакллантириш бўйича изчил­лик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида рес­пуб­ликада замонавий ахбо­рот-коммуникация техноло­гияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистик ахборотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шаклланти­рил­ди.

Шу билан бирга, статистика иш­ларини амалга ошириш амалиётида фойдаланилаётган маълумотларни йиғиш, умум­лаштириш ва таҳлил қилиш усул­лари ва шаклларини за­мо­­­навий талаблар ҳамда хал­қаро стандартларга янада тў­лиқ мослаштириш мақсадида, 2017 йил 31 июлда Ўзбекистон Рес­публикаси Президен­ти­нинг "Ўзбекистон Респуб­ли­каси давлат статистика қўми­таси фаолиятини тако­мил­лаштириш чора-тадбир­лари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда 2017-2021 йилларда Ўзбе­кис­тон Республикаси Давлат ста­тис­ти­ка қўмитаси ва унинг ҳу­ду­дий бўлинмалари фаолияти­нинг устувор йўналишлари бел­гилаб берилди.

Ушбу қарорга мувофиқ, за­монавий такомил­лашти­рил­ган технологиялар ва усуллар­ни жорий этиш асосида ста­тистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тақдим этиш жа­раён­ларини автомат­лаш­ти­риш даражасини оши­риш, ста­тистика ҳисоботлари шакл­ларини соддалаштириш, тар­моқда ахборот-коммуни­ка­ция технологияларининг функ­цио­нал имкониятларидан фой­даланишни тубдан кенгай­ти­ришни кўзда тутган ҳолда, 2017 йил 10 августда Давлат статис­тика қўмитасининг "2017 йил учун давлат статистика ҳисобо­ти шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

2017 йилнинг иккинчи ярми­дан бошлаб, давлат статистика ҳисобот шаклларидан Транс­портда юк ташиш (узатиш)ни амалга ошираётган юридик шахслар, уларнинг алоҳида бў­лин­малари (давлат статистика органлари томонидан белги­лан­­ган рўйхат бўйича) томо­нидан топшириладиган "Транс­­­портда юк ташиш (уза­тиш) тарифлари тўғрисида ой­лик ҳисоботи"га ўзгарти­риш­­лар киритилди.

Вилоятимизда фаолият юри­таётган хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Президентининг қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси томони­дан ўзгартириш киритилган ҳисобот шаклининг янги таҳ­ри­ри ва 2017 йил давомида кор­хона томонидан статистика органларига тақдим этилиши лозим бўлган давлат ста­тис­тика ҳисоботлари шакл­лари­ни Давлат статистика қўмита­си­нинг www.stat.uz ҳамда ви­лоят статистика бошқар­ма­сининг www.navstat.uz сайт­ларидан юклаб олишлари, шу билан бирга, тўлиқ маълу­мот­га эга бўлиш учун ўзлари рўй­хатдан ўтган ҳудудлардаги ту­ман (ша­ҳар) статистика бў­лим­­ларига мурожаат қилиш­лари мумкин.

Мурожаат учун те­лефон: (0 436) 223-08-68, faks (0 436) 223-34-70, veb sahifa: www.navstat.uz, elek­tron pochta: info@navstat.uz, stat@exat.uz, Ишонч телефон­лари: 223-26-32, (0-371) 230-84-45, 230-84-41.

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5367