Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Спортга берилаётган кенг эътибор сабаб бугун юртимиз ёшлари Ўзбекистон номини дунёга танитишмоқда. Юртимиз байроғи жаҳон ареналарида мағрур ҳилпираб, юракларга чексиз фахр бағишлаяпти.  Булар шаҳару қишлоқларда спортга қаратилаётган юксак эътибор ва рағбатнинг ёрқин исботидир.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Kamolot-TUR" VII ёшлар веломарафонининг йигит-қизларни спортга кенг жалб этишда аҳамияти катта. Марафоннинг бу йилги вилоят босқичи ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши, республика Экологик ҳаракати вилоят бўлинмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган веломарафонда туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 9-14, 15-17, 18-30 ёш тоифасидаги 100 нафардан зиёд ҳаваскор велоспортчилар иштирок этди. 

— Бўш вақтим бўлди, дегунча спорт билан шуғулланаман, — дейди иштирокчиШаҳзод Дилмуродов. — Бугунги веломарафонга ҳам катта қизиқиш билан тайёргарлик кўрдик. Ҳар кун икки соатдан зиёд велосипедда машғулот олиб бордик. Бу соғлигимиз учун ҳам фойдали. Марафонда фахрли ўринларни эгаллаш ниятидамиз.

Мусобақа Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуаси ёнида старт олди.

Юзлаб ҳаваскор велоспортчилар белгиланган йўналиш бўйича финал чизиғи сариғайрат билан отланишди. Натижаларга кўра, ўз ёш тоифаларида Навоий шаҳридаги 16-мактаб ўқувчиси Шоҳжаҳон Тилавов, Қизилтепа туманидаги 27-мактаб ўқувчиси Бунёд Нарзуллаев ҳамда Навоий олимпия захиралари коллежидан Ёрқин Қурбоновлар маррага биринчилардан бўлиб етиб келишди ҳамда мусобақанинг республика босқичида қатнашиш йўлланмасига эгалик қилишди.

Fолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

З. МАРДОНОВА.

Сурат муаллифи Ж. МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6749