Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Спорт — саломатлик гарови. Спорт машғулотларига мунтазам қатнаган бола жисмонан кучли, маънан етук бўлиб вояга етади. Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ёшлар ўртасида  оммавий спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, спортга ихтисослашган мак­таб­лар, спорт зал­лари бунёд эти­либ, фой­даланишга топ­­ширилди. Улар­да минг-минглаб ёш­ларимиз ўзлари севган спорт тур­лари бўйича машғулотларда иштирок этмоқда. 2016 йил сентябрь ойида мар­­каз­дан олисда бўлса ҳам тумани­миз мар­казида Бо­ла­лар ва ўсмирлар спорт мак­таби қу­рилиб фойдала­ниш­га топширил­га­ни бу­тун томдилик спорт­севар ёшлар, ота-оналарни қу­вон­тириб юборди.

Айни пайтда мазкур мактабда 472 на­фар ўқувчи спорт сирларини му­кам­мал ўр­ганмоқда. Уларнинг 191 на­фари қиз болалар эканлиги эса ту­ман­­да спорт оммалашаётганидан дарак.

Уларнинг машғулотларда яхши тай­ёр­гарлик кўриб, вилоят ва рес­публикамизда ўтказилаётган спорт му­со­ба­қаларида сов­ринли ўринларни олиб ёруғ юз билан қайтишмоқда. "Умид ни­ҳоллари" спорт му­­собақаларининг ви­лоят босқи­чида 54 нафар ўқувчилари­миз мил­лий кураш, волейбол, бел­боғ­ли кураш, бокс, стол тенниси, якка ку­раш (турон) тур­лари бў­йича иштирок этиб, уларнинг 12 на­фари 2-3 ўрин­лар­ни қўлга кири­тишди.

Бундан ташқари, 19-20 май кунлари На­воий шаҳрида бўлиб ўтган спорт­нинг мил­лий кураш тури бўйича Рес­пуб­лика биринчилигининг саралаш босқичида Кар­­лиғаш Асилбекова 2-ўрин, Балауса Амирхонова 3-ўринни эгаллагани бутун туман аҳлини қу­вонтирди. Бунда Абду­хо­лиқ Ҳусанов, Шаҳбоз Комилов ва бош­қа мураббий­ларнинг ҳам катта хизматлари бор. Келгусида ҳам респуб­лика ва хал­қаро мусобақаларида му­ваф­фақиятли иштирок этиб, томди­лик­лар ишончини оқ­лаймиз.

Серикгали КУШЕКБАЕВ,

Томди туманидаги Болалар ва ўсмирлар

спорт мактаби директори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6032