Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги Баркамол авлод болалар мактабида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари ходимлари ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида ҳам кўплаб спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Тадбир аввалида Фонднинг вилоят бўлими раиси Фахриддин Солиев сўзга чиқиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан мунтазам равишда ишчи-ходимларнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланишларига кенг шароитлар яратиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, турли хил касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш анъанага айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Якуний натижаларга кўра, шахмат бўйича биринчи ўринни вилоят бўлими ходими Алимардон Муродалиев, шашка бўйича эса биринчи ўринни фонднинг Нурота туман бўлинмаси ҳисобчиси Азиз Назаров эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Фонд вилоят бўлими томонидан рағбатлантирилди.

 

Кўрилганлар сони: 5677