Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Киши ёшликда нимани орзу қилса, келажакда тақдир уни шу ниятига етказади, дейдилар. Мен "Зармитан" МФЙ ҳу­ду­дидаги Работ қишлоғида туғи­либ, вояга етдим. 13 ёшимдан спорт­нинг миллий кураш тури билан шуғулланишни бошла­дим. Амаким Орзиқул Йўлдо­шев ёшлигимдан ўзи билан бир­га кураш машғулотларига олиб борарди. 6-синф­да­ли­гимда вилоятимизда ўтка­зилган кураш мусобақа­си­нинг Республика босқичида 1-ўрин­ни олдим. Кейинчалик 9-синф­ни битириб, 2007 йилда Бу­хоро олимпия захиралари кол­лежига ўқишга кирдим. Кол­лежда ўқиб, самбо бўйича Ўз­бекистон чемпиони бўлдим. Ўша йилнинг ўзида ушбу спорт тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида фахрли 3-ўрин­ни қўлга киритдим. Бу ўзимга бўлган ишончимни мустаҳ­кам­лади. 2010 йилда миллий ку­раш бўйича Ўзбекистон чем­пио­натида 1-ўрин насиб этди ва жаҳон чемпионатига йўл­лан­ма олдим. Ҳеч қанча фурсат ўт­май, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳ­рида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 57 килограмм вазн тоифасида фахрли 3-ўрин­ни эгалладим. Халқаро спорт устаси, деган шарафли ном мендек оддий ўзбек қизига насиб этди. Шу йили коллеж­ни битирдим, менга миллий ку­раш бўйича мураббий дип­ло­ми берилди. Мана 14 йилдан буён спортга меҳр қўйиб, шуғул­ланмоқдаман.

Ютуқларимда устозларим Комил Юсупов, Шавкат Баро­тов ва Орзи­қул Йўлдошевнинг жонкуяр­лиги, меҳри ва меҳ­нат­лари маҳ­сулини кўраман.

Дилдора ҲАЛИМОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6178