Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Солиқ ко­дексининг 272-моддасига асосан мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу­нингдек, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда ту­зилган деҳқон хўжа­ликлари жис­мо­ний шахсларнинг мол-мулкига со­линадиган солиқ тўловчи­лари ҳи­собланади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мул­кига со­линадиган солиқ ставкалари қонун­чи­ликда белгиланган тарзда амалга оширилади.

Солиққа тортиш мақсадида жис­моний шахсларнинг мол-мулкига со­линадиган солиқ мол-мулкнинг кадастр ҳужжат­лари­даги қий­ма­ти­дан келиб чиқиб, лекин 3000,0 минг сўмдан кам бўлмаган қий­мат­дан ҳи­соблаб чиқилади.

Мол-мулкни баҳолаш бўйича ор­ган­лар аниқлаган инвентаризация қий­­мати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тош­кент шаҳри ва вилоят­лари­да 20 328 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларида 8 833 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шарт­ли қиймати қабул қи­линади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни дав­­лат рўй­хатидан ўтказувчи орган­ларда бел­гиланган тартибда рўй­хат­дан ўтмаган янги қурилган турар-жой­лар бўйича жисмоний шахс­лар­нинг мол-мулкига со­линадиган со­лиқ мол-мулк шартли қийматининг икки бараваридан келиб чиққан ҳол­да ундирилади.

Қонун ҳужжатларида назарда ту­тил­ган жисмоний шахсларнинг ало­ҳида тоифалари учун мол-мулк со­лиғи бў­йича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган май­дон умумий майдонидан 60 кв. метр миқдорида бел­гиланади.

С. ЛАТИПОВ,

вилоят давлат солиқ бошқармаси

жисмоний шахслар солиқ маъмурчилиги

бўлими бош инспектори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6168