Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Android ақлли соатлари учун илк ўйин ишлаб чиқарилди

Аввалроқ Google Play’да ақлли соатлар учун алоҳида бўлим ташкил этилгани ва девелоперлар унга ўз дастурларини юклай бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Бундан кўп ўтмай ушбу бўлимга илк ўйин юклангани ҳақида TechCrunch сайти хабар берди.

У Android смартфонларида ўйналадиган Flappy Bird, «Учар кетмон» ўйинларига ўхшайди. Ақлли соатлар учун мўлжалланган ўйин Flopsy Droid номи остида Google Play’дан ўрин эгаллаган. Ушбу ўйинда қуш эмас, Android белгиси ҳаракатланади, деб ёзади Daryo.Uz интернет-нашри.

Ўйин муаллифининг сўзларига кўра, Flopsy Droid ҳозир синов ҳолатидадир. Шунингдек, ўйинни бошлаш учун ақлли соатга «Okay Google – start Flopsy Droid» (Қани, Google, Flopsy Droid’ни бошла), дея овозли буйруқ ҳам бериш мумкин.

Ўйинда камчиликлар бўлиши мумкин, лекин бу ҳали бошланиши. Чунки бу платформа ўйин ишлаб чиқарувчи девелоперлар учун янги жанг майдони, дейилади хабарда.

Кўрилганлар сони: 7142