вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
07.12.2018 16:41:14
Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишини таъминлаш учун хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Чунки ушбу соҳа аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида иқтисодиётни диверсификациялаш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, мамлакат аҳолисининг бандлиги, турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида хизматлар соҳаси ҳамда сервисни жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
2018 йил январ-октябр ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 3108,8 миллиард сўмга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 112,2 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига эса хизматлар ҳажми 3225,2 минг сўмга етди. Бунда энг катта улушни савдо, транспорт, молиявий, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ташкил этди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо 1119,3 миллиард сўмга, транспорт 621, молиявий 414,6, алоқа ва ахборотлаштириш 179,7 миллиард сўмни ва бошқа хизматлар ҳажми 145 миллиардга ошиши кутилмоқда.
Аҳоли томонидан ҳар хил хизмат кўрсатиш турларига бўлган талабнинг доимий ўсиши ва давлат томонидан ушбу соҳага алоқадор инфратузилмаларни (ижтимоий, транспорт-коммуникация, савдо ва бошқалар) ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар барча тармоқларни жадал ривожланишини таъминламоқда.
Янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция, солиқ, пул-кредит ва илмий-техник сиёсатни такомиллаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқади. Бу эса ўз навбатида вилоятимизда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширилишини таъминлаш имконини беради.
Ш. ҲОЖИЙЭВА,
вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а