Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Умр — оқар сув. Кечагина 1-синфга қадам қўйган қизалоқ эдим. Онажоним катта орзу-умидлар билан мактабга олиб келдилар. Юзларидан нур ёғилиб турган зот — устозим Саодат Ҳасанова менинг жажжи бармоқларимдан ушлаб, синф хо­наси томон етаклади. Уларнинг қўлла­ридаги илиқ тафт бутун вужудимга тар­­­қал­гандек гўё, юрагимда илк бора илоҳий меҳр зоҳир бўлгандек, наздимда.

Шу тариқа Қизилтепа туманидаги 29-мактабда М. Ботирова, З. Холиқова, И. Ка­римова, Р. Туропова, Ф. Икромов, М. Саи­дов каби бир қанча тажрибали устоз­лардан сабоқ олдим. Уларнинг сабоғи билан ўзлигимни ва дунёни теранроқ англадим.

Бизларнинг маънавий дунёмизни шакл­лантирган, Ватанга муҳаббат, ис­тиқлолга садоқат, миллий ва умумин­соний қадриятларга ҳурмат руҳида ка­мол топтирган ҳамда илму урфон хази­насига йўл очиб берган устозларимга ташаккур айтаман.

Интизор САЪДУЛЛАЕВА.

ўқувчи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6119