Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилгани хорижий инвестицияларнинг фаол жалб этилишига, пировардида ишлаб чиқариш ҳажми ошишига замин яратмоқда. Конимех туманида ҳам бу борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, "Қизилқумполипропилен" МЧЖ ҳузуридаги халта ишлаб чиқариш цехи 2007 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. Бугунги кунда бу ерда бир кунда 6-7 мингтага яқин полипропилен қоплар тайёрланмоқда.

Цехга кириб борганимизда ишчи-ходим­лар­ни қизғин иш жа­раё­ни устида учратдик. Уларнинг аксариятини хотин-қизлар таш­­кил қилади. Йигирма иккита тўқиш дастгоҳида ру­­лон ўрай­диган, тайёр халтани кесиб ти­кувчи қизларга уза­тадиган аёл­лар­нинг шаш­­­тига, ўзига берилган вазифани сид­қидилдан чақ­қон­лик билан, ҳормай-толмай ба­­жа­раёт­га­нига қараб завқингиз келади.

— Технологиялар Хитойдан келтирилган, — дей­ди биз би­лан суҳ­батда МЧЖ ижрочи ди­ректори Атоқул Бобоқулов. — Қоплар учун зарур хомашё бўлган полипропилен гра­ну­ласи Турк­ма­нис­тон ва Россия дав­лат­ларидан олиб кели­на­ди. Тайёр хал­таларни са­ноат корхоналари билан шарт­но­мага кўра, со­тувини йўлга қўйганмиз. 25 на­фар­дан ортиқ ишчимиз бор. Кўп­чилиги кол­леж­ни битирган ёшлар, қиз­лар. Улар учун етар­ли шароит яратишга ҳаракат қилганмиз. Жумладан, ҳар кун бир маҳал иссиқ овқат тарқатилади. Ой­лик маошларини вақтида бе­рамиз. Шу­нинг­дек, узоқ ҳу­дуд­дан қат­най­диганлар учун транс­­­порт аж­ра­тилган.

Бир қараганда осон тайёр бўлгандек кў­ринадиган хал­та­лар ха­­рид ҳолатига келгунча бир қанча босқичлардан ўтади. Охирги иш эса тикувчи хотин-қизлар томонидан ба­жа­ри­ла­ди. Гулбаҳор Мавлонова, Гулбану Кари­мова, Малоҳат Су­вонова, Ихтиёр Қуд­ратов, Феруза Турсунова, Нодира Ис­ло­мовалар цех­нинг таж­ри­бали ишчиларидан саналади. Улар­га янги ишга қабул қи­лин­­ган ёш йигит-қиз­лар шогирд си­фатида бириктирилади.

— Бу ерда олти йилдан буён тўқувчи ва­зифасида ишлаб ке­лаяпман, — дейди ёш иш­чи­лар­дан Гулруҳ Содиқова. — Ишим ўзим­га жуда ёқади. Аввалига ўрганишим бироз қи­­­йин бўлганди. Кейинчалик устозим Г. Мав­лонова, Г. Ка­ри­моваларнинг тав­сия­­­си, мас­ла­ҳатлари билан кўп нарсани билиб олдим. Ҳо­зир ишим­­ни завқ билан бажараман. Тенг­дош қизлар билан тайёр бўлган халталарни кўриб, хурсанд бўламиз. Бу бизнинг меҳ­на­ти­миз ҳосили. Фойдали иш би­лан банд­ли­гимиз, юртимизнинг иқ­­тисодий ривожига ҳис­са қўшаётганимиздан фахрланамиз. 

"Қизилқумполипропилен" МЧЖ ҳузури­да­ги цех келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириб, экспортбоп маҳ­сулотлар яратаётган корхоналар қаторидан мустаҳ­кам жой оли­шига умид қиламиз. Бу учун улар­да имконият, ши­жоат, интилиш етар­ли. Из­лаганнинг эса имкон топишига шубҳа йўқ.

Кўрилганлар сони: 6074