Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Божхона органлари томонидан бир қатор стратегик товарларни сифатсиз ва инсон саломатлиги учун хавфли бўлган турларини ноқонуний йўллар орқали олиб кирилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги божхона кўриги натижасида ана шундай ноқонуний товарларни олиб кириш орқали фойда олишни кўзлаган “тадбиркор”нинг найранги фош этилди.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати қарийб 28 млн сўм бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 2904