Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Хотин-қизларнинг интилиш ва та­шаббусларини қўллаб-қувватлаш, фидокорона меҳнатини муносиб тақ­дирлаш, давлат ва жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлаш асоси­да уларнинг етакчилик қобилиятини аниқлашга қаратилган мазкур бел­лашувда 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган 7 нафар хотин-қиз қатнашди.

Иштирокчилар "Пар­тия — менинг тақдиримда", "Агар мен депутат бўлсам...", "Лойиҳалар танлови" шарт­лари бўйича ўз билим ва ин­теллектуал салоҳиятларини синовдан ўтказди. Улар ўз ҳудуди­да партия сафига янги аъзоларни жалб этиш, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилиш­га йўнал­тирилган лойиҳалардаги иштироки ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ваколатлари­дан самарали фойдаланиш, фуқаро­лар мурожаати­ни ҳал этиш, жамоат­чилик эътибо­рини мавжуд муаммо­ларга қаратиш юзасидан тайёрлан­ган тақдимотини намойиш қилдилар.

Танловда Зарафшон шаҳри вакили Дилнавоз Носирова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Хуршида НАРЗИЕВА,
"Дўстлик байроғи" мухбири.
Сурат муаллифи С. АСЛОНОВ

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5639