Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Fойибон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 850 хонадонда 4260 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2128 нафари аёллардир. МФЙда аҳолини, айниқса, аёллар, ёшлар ва коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, якка тартибдаги тадбиркор Хуршида Бозорова ўз уйида патдўзлик билан шуғулланади. Шогирдлари билан ишлаб чиқарган маҳсулотини ички бозорга чиқаради.

Бундан ташқари, маҳалламизда 3 та сар­та­рош­хона, 2 та спорт ин­шооти, 2 та спорт май­дончаси, 2 та кутубхона, 6 та иссиқхона ва 1 та тўйхона мав­жуд. Шу билан бирга хотин-қизларнинг банд­лигини оши­риш мақсадида тур­муш ўртоғим Аброр Баҳ­ронов билан биргаликда миллий ҳу­нар­манд­чиликнинг тикувчилик йўна­лишида оилавий тад­биркор­лик­ни йўлга қўйдик.

Ҳазрат Навоий айтганларидек:

Нафъинг агар халққа бешакдурур,

Билки, бу нафъ ўзингга кўпракдурур.

"Мароч" қишлоғидаги уйимда ти­кувхона очиб, мил­лий ҳунар­манд­­­чиликнинг тикувчилик йў­налиши билан бирга мавсумга қа­раб, ас­тар­лик кийимлар, яъни, аёл ва эркаклар пўс­тини (паль­тоси), костюм-шим, тиббиёт хо­дим­­­ларига халат­лар, ўқитувчи­лар­га иш ки­йимлари тикиб бера­яп­миз. Матони буюртма­чи­нинг ўзи олиб келади. Маҳ­сулот­лари­миз ушбу буюртмалар асосида иш­лаб чиқарила­ди. 100 нафар­дан зиёд шо­гир­дим бор. Улар ҳам энди мустақил иш ўрган­моқ­да. Ма­салан, Дил­дора Норова якка турдаги тад­биркорлик фаолияти билан машғул.

"Уста-шогирд" анъанаси асо­си­да мен би­лан ён­­ма-ён фаолият олиб бораётган шогирд­ларим­дан Сурайё Носирова, Холида Давро­но­ва, Шо­ҳиста Қудратова, Гул­нора Турсунова, коллеж би­ти­рув­чиларидан Гулҳаё Тошпўла­това каби че­варларнинг нозик дид билан тик­кан ишлари ха­ридор­лар­га манзур бўлмоқда. Гулҳаё Қи­зилтепа маи­ший хизмат кўр­сатиш касб-ҳунар кол­лежи­нинг тикувчилик йўнали­шини тугатиб, шу ерда ишламоқда. У аллақа­чон якка турдаги тадбир­корлик фао­лия­тини бошлаган.

Айни пайтда цехимизда Хитой­дан келти­рилган 8 та "Gtex" тикув машинаси ёрдамида 50 дан зиёд турдаги кийим-кечак ва трикотаж буюм­лари ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур тех­нология­лар­нинг даст­лабкиси ОАТБ "Микро­кре­дит­банк" туман филиалининг 3,900 мил­лионлик сўм кредит маблағи ҳи­собига 2014 йилда олинган. Кейинчалик уларнинг сонини кў­пайтирдик. Иш­чи­ларимизнинг ойлик маош­лари 200-500 минг сўм атрофида, нақд пулда ўзим тў­лайман.

Киши ўқиб-изланмаса, соҳага қизиқмаса, бу иш­ни олиб борол­майди. Юқори дид билан иш­лаш керак. Мато андозаларини ком­пью­­терда оламиз. Бунда асосан ўз иш тажрибамизга суя­намиз.

Оилада 4 нафар фарзандни воя­га етказаяп­миз. Катта қизим Тошкент тиббиёт акаде­мия­си­нинг 1-курсини тугатди, яна бир қи­зим На­­воий санъат ва мада­ният колле­жининг 3-кур­сига ўтди, у дизайн йў­налишида таълим ол­моқда. Кел­гу­сида шу қизим­нинг номига кре­дит олиш нияти­миз бор. Чунки ҳу­нарманд­ликка қизи­қиши зўр.

Давлатимизнинг биз, тадбир­корларни ҳар то­монлама қўллаб-қувватлаб олиб бораётган сиё­са­тидан миннатдорман.

Зилола БАҲРОНОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6641