Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда моддий ёрдамга муҳтож бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, уларнинг ҳар қандай масалалари тўлиқ ҳал этиб келинмоқда. Берилаётган имтиёзлардан фойдаланмай ҳалол меҳнат қилиш эвазига ўғриликка қўл уриб, ўзини ва оила аъзоларининг тақдирини аянчли аҳволга тушириб қўйган аёлларимиз ҳам орамизда бор.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

 Жамиятимизда бу норма талабини тўлиқ англаб, виждонан ёндашаётган ота-оналаримиз бисёр албатта, бироқ ҳали вояга етмаган болаларини она меҳрига муҳтожлигини била туриб, жиноятга қўл урса?

Ахир қонунчиликда ҳар бир шахс ижтимоий хавфли қилмиши учун  жавобгарликка тортилиши шартлиги кўрсатилган, озодликдан маҳрум этилган онанинг фарзандларига бу ҳолат қандай таъсир қилишини бир ўйлаб кўрайлик?

Д.М уч фарзанднинг онаси, уй бекаси эди. У 2020 йилнинг январь ойида А.Тнинг яшаш хонадонига фарзандларига қараб туриш мақсадида кириб, хонадон эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, жами 34 млн. сўмлик миқдордаги тилла тақинчоқларини ўғирлаб, талон-торож қилганидан сўнг, такроран 2020 йилнинг январь ойининг охирларида Н.Книнг яшаш хонадонидан нархи 1 млн. 200 минг сўмлик “Redmi5” русумидаги қўл телефон аппаратини, 2020 йилнинг июнь ойининг охирларида С.Снинг яшаш хонадонидан жами 6 млн. 200 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлайди.

Суд ҳукмига кўра, у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, шу моддага асосан ЖК 57-моддасини қўлланилиб, 2 (икки)  йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ҳукмда жабрланувчиларга етказилган зарар ундирилиши кўрсатилди.

Д.М оилавий шароитини яхши бўла туриб, нега энди такрор ўғрилик жиноятига кўл урган?

Д.Мнинг турмуш ўртоғи судда берган кўрсатувида, ишлаши боис оиласини моддий жиҳатдан таъминлашига қурби етаётганлиги, турмуш ўртоғи Д.М нима сабабдан бу жиноятга қўл урганлигини билмаслиги, ўғирланган ашёларнинг пулини оиласига ишлатмагани, у илгари ҳам шу каби қинғир ишларни қилиб юрганлиги боис, унга қаттиқ танбеҳ бериб, тузалиш йўлига ўтмаса у билан ажрашиши тўғрисида огоҳлантиргани, турмуш ўртоғини тўғри йўлга сола олмаётгани, бу ҳолат эса фарзандларининг тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирди.

Фарзандларнинг комил инсон бўлиб етишишида масъул бўлган шахслардан бири, она озодликдан маҳрум қилинди, фарзанди учун бундан-да аянчли аҳвол бўлмаса керак, фарзандларимиз маънавий баркамол бўлиб етишишида ҳар бир ота-она ўз масъулиятини ҳис қилиши даркор.

Чунки, бугун маънавиятни ўрганган ёш авлод эртага улғайиб, маънавиятли жамиятни барпо этишади ва бундай жамият эса юксак тараққий этадиган давлатнинг асосини ташкил этади.

Ўз нафсини жиловлай олмай, тубанлик ботқоғига тушиб қолган онанинг қилмиши, “Оила” деб аталмиш муққаддас даргоҳни парчаланишига олиб келди.

 

Азиза Рўзиева

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

 

 

Кўрилганлар сони: 2159