Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Учқудуқ тумани “Шалхар” овулида 100 ўринли “Жасулан” давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Боғчанинг қурилиш ишларига 2 млрд 725 млн сўм маблағ сарф этилди.

МТТ очилиш маросимида Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб, овулдаги барча 6 ёшли болаларни боғчага қамраб олиш бўйича ўз таклифларини берди. Улар  овул фуқаролар йиғини тавсиясига кўра, туман ҳокимлиги ҳомийлигида  боғчага жалб этиладиган бўлди.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур боғчанинг хоналари миллий, маданий, тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан жиҳозланди. Боғчанинг ташқи томонида эса болалар учун ўйин ва спорт майдончалари, ёзги айвончалар замон талаби даражасида қуриб битказилди.

 

Кўрилганлар сони: 2685