Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Шахматчилар баҳси

11.01.2017 19:27:10


"Ёшлар маркази"да "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги ва "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан марказнинг "Шахмат-шашка" тўгараги аъзолари ўртасида "Мустақил Ватан посбонларимиз" шиори остида шахмат бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ёш шахматсеварлар 7-12 ҳамда 12-17 ёш тоифа­лари­да ақл гимнастикасида эгал­­лаган билим ва маҳорат­лари­ни намойиш этишди. Му­собақа натижаларига кўра, 7-12 ёшлилар ўртасида Навоий шаҳридаги 4-сонли мактаб ўқув­чиси Фирдавс Нарзуллаев 1-ўринни қўлга киритди. Ке­йин­­ги ўринларни 11-сонли дав­­лат ихтисослаштирилган умум­таълим мактабидан Абду­ла­зиз Зарипов, 7-умумтаълим мактабидан Азиз Нарзуллаев­лар эгаллашди. 12-17 ёшлилар баҳ­сида Кармана туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқув­­чиси Мақсудбек Нарзул­лаев ғолиб бўлди. 2-ўрин 7-сон­ли умумтаълим мак­та­би­дан Азиз Аҳмаджонов, 3-ўрин эса Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар кол­­лежи ўқувчиси Дониёр Бах­тиёровга насиб этди. Fолиб ва совриндорлар диплом, эс­далик совғалари билан тақ­дир­ланди.

Шерали ҲАМРОҚУЛОВ,

"Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши бўлим мудири.
Кўрилганлар сони: 6170