Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навбаҳор туманида жойлашган "Qizilqumsement" АЖга қарашли "Шабода" оромгоҳи айни пайтда болажонларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда болаларнинг ёзги дам олиш мавсумини кўнгилли ўтказишлари учун барча шароитлар муҳайё. Сўлим ва хушманзара, соя-салқин оромгоҳ ҳовлисида болалар учун ўйин майдончалари, фавворалар, чўмилиш ҳавзалари, спорт майдончалари ташкил этилган.

— Айни кунда бу ерда 250 нафардан ортиқ ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда, — дейди оромгоҳ раҳбари Гулноз Жўрақулова. — Улар ўтказилаётган турли ўйин ва танловларда нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам тобланиб боришмоқда.   

Кутубхона, турли қизиқарли тўгараклар, тоза ва шинам ётоқхоналар тарбияланувчиларнинг мароқ­ли дам олишларига хизмат қилмоқда. Болалар дастурхони ҳар куни уч маҳал иссиқ овқатдан таш­қари, ёз неъмати бўлган мева, полиз маҳсулотлари билан тўкин.

Оромгоҳ бағрида ўғил-қизларнинг таътилни кўнгилли ўтказишларини таъминлаш, бу даврда болалар билан боғлиқ турли нохуш ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида вилоят ички ишлар идоралари ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Яқинда вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хо­дим­лари оромгоҳда бўлиб, бу ерда тарбияланув­чилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳам­корликда спорт мусобақалари ўтказилди. Унда фаол қатнашчиларга совғалар улашилди. Болалар билан суҳбат, мулоқот давомида ёнғин хавфсизли­ги қоидалари, озгина эътиборсизликнинг аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

— Мен бу ерда ҳар йили дам оламан, — дейди оромгоҳ тарбияланувчиларидан бири Жасурбек Ҳамроев. — Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини би­лиш ҳар биримизга зарур. Учрашувда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоида­ларининг амалда намойиш этилгани ва махсус ёнғин ўчириш автомобили билан яқиндан танишу­ви­миз менда айниқса, қизиқиш уйғотди.   

Болаларнинг хавфсизлик қоидаларини тўлиқ билишлари ва амал қилишлари ҳаётий зарурат­дир. Бу борада ўтказилаётган савол-жавоб, вик­ториналар уларда катта қизиқиш уйғотаётгани билан диққатга сазовор бўлмоқда. Бир сўз билан айт­ганда, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида баҳаво "Шабода" бағрида болаларнинг ҳар куни мазмунли, таассуротларга бой ўтмоқда.

Дилафрўз  ТУРСУНОВА,

вилоят ИИБ ЁХБ сафдори.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6633