Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида дастлаб Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда Навоий шаҳрида 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия ишида Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар таҳлил этилди.

Сессияда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи ҳам кўриб чиқилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган сессияда маҳалла раислари, депутатлар олдига ёшларни иш билан таъминлашда янада фаол бўлиш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Сессияда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Кўрилганлар сони: 3117