Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги 59-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги ижроси ҳамда 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масалалари муҳокама этилди. Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Д.Очилов ҳамда солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Насимовларнинг ҳисоботи тингланди.

Бундан ташқари, кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалалар, жумладан, Навоий вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан вилоятдаги аҳоли турар жойлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш, жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ис газидан заҳарланишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам мутасддиларнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, вилоятда 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури ҳамда 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси, шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

  Сессия якунида кун тартибида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 3687