Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сўнгги йилларда Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, жумладан давлат ва жамият бошқаруви соҳаси учун замонавий фикрлайдиган, етук ҳаётий тажриба ва малакага эга, тармоқларга янгидан янги инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишга қодир кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Ушбу жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3901-сон Қарорининг қабул қилиниши айни муддао бўлди.

Мазкур қарорга кўра, Академиянинг Самарқанд ҳудудий филиалида ўтган 2018 йилда кадрларнинг тажрибаларини янада ошириш мақсадида вилоятимизнинг 106 нафар раҳбарлари малака ошириш курсларига жалб қилиниб, мазкур курсларни мувофаққиятли якунлаганларга жорий йилнинг 12 январь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Академиянинг Самарқанд ҳудудий филиали масъуллари иштирокида “Сертификат”лар тантанали равишда топширилди.

Кўрилганлар сони: 4204