Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Табиатнинг уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, энг ардоқли миллийбайрамимиз — Наврўз неча минг йиллардан буён азалий қадриятларимизни ўзидамужассам этиб келмоқда. Айниқса, истиқлол йилларида бу айёмнинг ҳаётимиздагиўрни ва моҳияти янада ошди.

Жорий йилнинг 25 февра­лида Ўзбекистон Республи­каси Президентининг "2015йилги Наврўз умумхалқ бай­рамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"­гиқарори эълон қилинди. Мазкур қарор Наврўзни со­ғинган, унга интилган кўн­гил­ларникўтарувчи, диллар­га рағбат, шижоат бағиш­ловчи муҳим ҳужжатдир.

Ҳар йили халқимиз Нав­рўз­ни ён-атрофни ободон­лаш­тириш, йўлу ариқларнитоза­лаш, кексалар, беморлар ва ёлғизлар ҳолидан хабар олиш, хайр-саховат тадбир­ларини амалга ошириш би­лан кутиб олади. Бу хайрли амалларни бажаришда қад­рият­лар бешиги ҳи­соблан­ган маҳал­ла­нинг ўрни бе­қи­ёс. Чунки, наврўзолди ҳа­шарлар,байрам тантана­ла­ри, элни бирлаштирувчи су­малак сайиллари айнан ма­ҳалла бош­чилигида таш­кил этилади.

Навбаҳор туманидаги бар­ча қишлоқ ва маҳалла фуқа­ролар йиғинларида Прези­дент қарорига мувофиқ, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси тавсиясиасосида Наврўз байрамига тайёргарлик кў­риш ва уни нишонлашга доир режа ишлабчиқилди. Режага асосан аллақачон жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришишлари бошлаб юборилди. Жумладан, ҳозиргача 1550 километрдан зиёд ариқ валотоклар тозаланди. Айни пайтда 49 та қабристон ва 3 та зиёратгоҳда ҳам ободон­лаш­тириш ишлари давом эта­япти. Наврўзолди умум­халқ ҳашари кунида 1500 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилади, пояси оқланади, кўплаб ян­ги кўчатлар ўтқазилади. Якка-ёлғиз, ўзгалар ёрдами­га муҳтож, кекса ва бемор фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй-жойлари таъмирлаб берилади, томор­қаларига экинлар экилади.

Таъкидлаш жоизки, ёш ав­лод­ни миллий анъана ва қад­риятларимиз руҳида тар­биялашимизда Наврўзнинг аҳамияти беқиёс. Бу байрам фарзандларимиз қалбида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатлари­ни уйғотади. Шуни назарда тутган ҳолда маҳаллаларда­ги байрамларда ёшлар ўр­таси­да ҳар хил миллий ўйин­лар, спорт мусобақалари ўтказиш­ни режалаштирган­миз. Ай­ни пайтда жойларда "Кек­саларни эъзозлаш йи­ли" ҳамда Наврўзнинг анъана ва қадриятлар бай­рами экан­ли­гини ҳисобга олиб, "Ав­лод­лар учрашувла­ри" тад­бирлари ўтказилаяп­ти. Катта ҳаётий тажрибага эга отахон-онахонларимиз­нинг ибратли умр йўллари ҳақи­даги суҳбатлари, панд-наси­ҳатлари ўғил-қизлар учун улкан сабоқ бўлаётир.

Кексаларимиз ёшларга ҳа­миша юрт тинчлигини қадр­лаш, асраб-авайлаш лозим­ли­ги­ни уқтирадилар. Дарҳа­қи­қат, осойишталик ҳукмрон жой­дагина байрамларни нишонлаш, тўй-тантана­лар­ни ўтказиш мумкин. Миллат­лараро тотувлик мамлака­ти­миз­даги тинчлик-осуда­лик­нинг муҳим омилларидан би­ридир. Наврўз мамлака­ти­мизда, жумладан, бизнинг Навбаҳор туманида ҳам бир тан, бир жон бўлиб яшаётган турли миллат вакилларини янада жипслаштиради, ўза­ро ҳамжиҳатликни кучайти­ради.

Ана шундай некбин хис­лат­лари учун ҳам биз Наврўзни яхши кўрамиз, соғинамиз.

Малоҳат ШОДИЕВА,

"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Навбаҳор туман

бўлинмаси бош мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 7029