Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида вилоят сайлов комиссияси томонидан Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди. 
Ёшлар марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари, вилоят, туман ва шаҳар округ сайлов комиссиялари раислари иштирок этди.
Семинарда шу йилнинг декабрь ойида бўладиган сайловга тайёргарлик, хусусан Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғриси­даги қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда участка сайлов комиссияларини тузиш 
ва уларнинг ишини ташкил этиш, сайлов кампаниясини ёри­тишда ОАВнинг ўрни каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алма­шилди. 
Тадбир иштирокчилари вилоят сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий минтақавий бўлинмаси раҳбари Холмамат Раупов, Олий Мажлис Қонунчилик палата­сига сайлов ўтказувчи 34-Навоий округ сайлов комиссияси раиси Рауф Рўзиев ҳамда вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Ҳамидулла Қарчиғаевларнинг маърузаларини тинглаб, муҳокама қилишди.

Олим ХЎЖАЕВ

Кўрилганлар сони: 6745