Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳридаги 8 ихтисослаштирилган мактабда "Оқ йўл сизга битирувчилар" номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда шаҳар хокими Назирбек Рахманов, шаҳар прокурори А.Джумаев ва ХТБ мудири З. Жумаев томонидан 65 нафар битирувчиларга аттестатлар, "Китоб улашамиз" акцияси доирасида эсдалик китоблари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов имтиёзли равишда битираётган битирувчи-ёшларнинг ота-оналарига ҳам эзгу тилаклари ва миннатдорчилигини билдирди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки , бугунги кунда 8 ихтисослаштирилган мактабнинг жами ўқувчилар сони 1222 нафар, шундан битирувчилар сони 65 нафарни ташкил қилади.

2022 йилги мaктаб битирувчиларининг 8 нафари бугунги кунда EILTS сертификатига эга.10 нафар битирувчи муддатидан олдин нуфузли олийгоҳларнинг талабаси бўлди. (15 %)

Кўрилганлар сони: 1385