Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   15 декабрь куни Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳудуд сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

  Учрашувда вилоят проку­ратураси, ички ишлар ва давлат солиқ бошқарма­ла­ри раҳ­барияти, Кармана туман маҳал­ла фуқаролар йиғинлари, хотин-қиз­лар, ёшлар муассасалари ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда кенг жа­моатчилик иштирок этди.

"Маҳалламизни жиноят­чиликдан холи ҳудудга ай­лантирамиз" мавзусида ўт­казилган тадбирни вилоят ҳокими К. Турсунов олиб борди. Йиғилишда асосий эътибор туманда жиноятчи­ликнинг ортиб бораётгани, унинг олдини олишда қан­дай таъсирчан усулларни қўллаш лозимлигига қара­тилди.

Жорий йилнинг ўтган дав­рида 38 та маҳаллада 350 дан ортиқ жиноят со­дир этилган.Ҳудудда ўғри­лик, қасддан одам ўлди­риш, воя­га етмаганлар ўр­таси­даги жиноятлар ҳамда ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатлар ошганлиги айтил­ди. Шунингдек, муқад­дам судланганлар, фар­занд тарбиясига беэъти­бор ота-оналар, хотин-қиз­лар томо­нидан қилинган жиноятлар ҳам кўпайган.

Сектор раҳбарлари олиб борилаётган ишлар хусуси­да ахборот бераркан, туман ҳокимлиги, ички ишлар, про­куратура, солиқ идора­ла­рининг жамоат ташки­лот­лари ҳамкорлигидаги чо­ра-тадбирлари таъсирчан­лиги ошаётганлигини таъ­кид­лаш­ди. Жумладан, ўтка­зи­лаётган тунги рейдлар ор­қали вояга етмаганлар­нинг кечки вақтда кафе, бар­лар ва бошқа маскан­лар­да юриш­ларининг олди оли­на­ёт­гани, маҳалланинг ўзи­да кенг жамоатчилик ишти­рокида ўтказилаётган сайёр суд мажлислари жой­ларда жиноятчилик ка­майишига хизмат қилиши ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар­да учраётган масалалар жойида ечим топаётгани ҳақида сўз юритилди.

— Ўғрилик жиноятининг кўпайишига баъзан фуқа­ро­ларнинг ўзи сабабчи бўл­­моқда, — дея таъкидла­ди ўз ҳисоботида туман ИИБ раҳбари У. Адизов. — Ай­римлар кечки вақт ав­то­машинасини эътибор­сиз­лик билан кўчада қол­диради ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар ўғрилик жинояти учун қулай шароит яратиб беради. Бунинг ол­дини олиш мақсадида хо­димларимиз кўчама-кўча юриб, аҳолига тушунти­риш­­лар олиб боряпти. Бироқ маҳалла посбонлари, депутатлар негадир бу ка­би масалаларга лоқайд қарашмоқда.

Вилоят прокурори Х. Ка­ри­мов лоқайдлик турли жи­ноятларга сабаб бўлаёт­гани ҳақида гапираркан, Зарафшон шаҳрида яқинда юз берган ҳолат ҳақида тўх­талди. Кўп қаватли уй ертў­ласида ишратбозлик қил­ган бир гуруҳ шахслар маст­лик оқибатида шерик­ла­ридан бирини ўлдириб қўйишади ва воқеа жойи­ни тарк этишади. Гарчи улар мурдани бу ердан олиб чиқишга уринишса-да, буни уддалай олиш­май­ди. Фақатгина уч кундан сўнг ертўладан тарқалган қў­ланса ҳид туфайли аҳо­ли бундан хабар топади. Хўш, бундай лоқайдликка қандай баҳо бериш керак?

Йиғилишда жиноятчилик­нинг келиб чиқаётганига асосий сабаблардан бири ишсизлик, бекорчилик экан­лиги муҳокама қилинди. Аҳолини иш билан таъмин­лаш масаласига жиддий ёндашиш кераклиги ай­тил­ди. Туманда аҳолини жа­­моат ишларига жалб этиш орқали, уларга дав­лат томонидан яратилган махсус фонд ҳисобидан иш ҳа­қи тўналанаётгани, маз­кур тизимни самарали таш­кил этиш лозимлигига эътибор қаратилди.

Карманада 62 минг на­фар 30 ёшгача бўлган фуқа­ро истиқомат қилади. Со­дир этилаётган жиноятлар­нинг 40 фоизи айнан шу ёшдагилар билан боғлиқ. Бу борада олиб борилаёт­ган ишлар хусусида туман ҳокими ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғининг ёш­лар масалалари бўйича ўрин­босарлари ҳисоботи тингланди. Ушбу йўна­лиш­да қилиниши лозим бўлган аниқ таклифлар ўртага ташланди. Бугунгача олиб борилган тадбирлар нати­жасида ҳудудда 2879 нафар уюшмаган ёш борлиги аниқланиб, улар билан бир­галикда аниқ чора-тадбир­лар асосида иш олиб бори­лаётганлиги айтилди.

Туманда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони юқорили­гича қолмоқда. Ҳудудда жиноятчиликка мо­йил хотин-қизлар рўйхати шакллан­ти­ри­либ, унга 77 та оила вакиллари киритил­ган. Ҳо­зирда туман хотин-қизлар қўмитаси томони­дан айнан шу тоифадаги аҳоли, му­қад­дам судлан­ган­лар, нотинч оилалар би­лан бир қатор мақсадли тадбирлар амалга оширил­моқда.

Вилоят ҳокими маҳалла­ларда жиноятларнинг ол­ди­ни олиш ишида жамоат­чилик вакилларининг хиз­ма­ти беқиёслиги билан бирга, бу, энг аввало, про­филактика инспекторлари зиммасидаги вазифа экан­лигини таъкидларкан, йил якунида ҳар бир маҳалла инспектори фаолияти ало­ҳида муҳокама қилиниши­ни айтиб ўтди.

Йиғилишда жиноятчилик кескин ошган "Кўҳнақўр­ғон", "Бешкент", "Талқоқ" ма­ҳаллалари алоҳида му­ҳо­кама қилинди. Ушбу ма­ҳаллалар раислари ҳамда посбонларининг ҳисобот­лари тингланди.

Тадбир давомида аҳоли томонидан ўртага ташлан­ган секторлар раҳбарлари­нинг фаолияти билан бево­сита боғлиқ бўлган масала­лар­нинг ечимлари бораси­да тегишли мутасадди­лар­га топшириқлар берилди.

Кўрилганлар сони: 9590