Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

НКМК Шимолий кон бошқармасига қарашли "Сармиш" соғломлаштириш оромгоҳи тоғ бағрида жойлашган. Унга боргунингизга қадар тоза ҳаво, кўркам табиат, кенгликлардан кўнглингиз равшанлашиб боради. Шаҳарнинг шовқин-суронидан олисда жойлашган сўлим бу манзилда нафақат жисмингиз, руҳиятингиз ҳам бир қадар ором топади.

"Сармиш"га кириб келаркан­миз, бу ерда ҳордиқ олаётган болажонлар учун кўнгилдаги­дан ҳам кўпроқ шароит яратил­га­нидан хурсанд бўлдик. Му­саф­фо ҳаво бағрида улар­нинг бўш вақтларини маз­мунли ўтка­зиш­лари учун спорт майдон­часи ташкил этилган. Ота-она­лар бурчагида улар яқин­лари билан кўришиб, суҳ­батлаши­шади. Оромгоҳ бағри­дан оқиб ўтувчи сойнинг шил­дир-шилди­рига ҳамоҳанг бола­жонларнинг қувноқ кулгуси ором­гоҳга янада ўзгача кўр­камлик бағишла­гандек. Бир сўз билан айтганда, "Сар­миш"ни кезаркансиз, сал­қин, сердарахт бу манзилда ўғил-қизларнинг мазза қилиб дам олишига гувоҳ бўласиз.

— Болажонларимиз уч мав­сум­да "Сармиш"да бўлишади, — дейди оромгоҳ раҳбари Маҳ­буба Умарова. — Якунланган биринчи мавсумда 734 нафар ўғил-қиз дам олишди. Уларни ўз уйларидагидан зиёда маз­мун­ли ҳордиқ олишлари учун жамоамиз билан бирга астой­дил ҳаракат қиламиз. Болажон­лар кунига беш маҳал овқатла­ни­шади. Тўгаракларда ўзлари қизиққан йўналиш бўйича шу­ғул­ланишади. Бадиий китоб­лар­га эга кутубхонамиз, "Сар­миш­сой" тарихидан ҳикоя қи­лувчи музейимиз, маънавият хоналаримиз мавжуд. Бу ерда болалар исталган вақт­да кириб билимларини бойи­тиш имко­нига эга. Шуҳрат Ку­зин­баев, Шомурод Бекназаров, Татьяна Толибова, Насиба Бу­ра­новалар тажрибали, қоби­лиятли тар­бия­чиларимиздан саналади. Ташкил қилинган турли танлов, тадбирларда бо­ла­жонларимиз фаол, кўтаринки руҳда қатна­шишади. Улардаги қувончни кўрганда, меҳнатимиз бесамар кетмаётганидан хур­санд бў­ламиз.

Мавжуд расм чизиш, ҳайкал­тарошлик, "Моҳир қўллар", "Инглиз тилини ўрганамиз" тўгараклари доим дам олув­чилар билан гавжум. "Моҳир қўллар" тўгараги раҳбари Дило­ромҲусенованинг таъкид­лашича, қатнашувчиларнинг тасаввур олами жуда кенг. Улар биссерда тўқиган табиат, ҳай­вонот дунёси манзаралари чиройли, болаларча ёндашув билан яратилгани сабаб эъти­борингизни тортади. Светлана Быстрова, Жасмина Эркинова, Асема Велеева, Машҳура Қу­вондиқоваларнинг ижодий иш­лари ҳавас қилса арзигулик.

— "Сармиш"га иккинчи мар­та келишим, — дейди суҳбат­дошимиз Учқудуқ туманидаги 18-умумий ўрта таълим мак­та­би ўқувчиси Маржона Қаҳра­монова. — Бу ерда кўплаб дўст­лар орттирдим. Азиза, Жасми­на, Аяжанлар билан биссер тикишни ўргандик. Яна спорт мусобақалари бўлади. Уларга ҳам қатнашамиз. Оромгоҳ менга жуда ёқади. 

— Бўш вақтимда китоб ўқиш­ни яхши кўраман, — дейди учқудуқлик яна бир ўқувчи, Оғабек Исроилов. — Бу ердаги катта кутубхона бор экан. Тез-тез шу ерга кириб, тарихий мав­зудаги асарларни ўқийман. Яқинда "Широқ" асарини ўқиб чиқдим. Широқнинг ватанпар­варлиги, мард, жасурлигига ҳавасим келди. Келажакда мен ҳам юртига содиқ, танти инсон бўлишга аҳд қилдим. Бу асар ҳақида ўртоқларим Санъат, Асад­бек, Шоҳруҳ, Йўлдош, Ой­бек, Шаҳбоз, Камронларга ҳи­коя қилиб бердим. Улар ҳам бу китобни ўқишмоқчи. 

"Сармиш"да Оғабек сингари юзлаб ўқувчиларнинг кунлари шундай мазмунли ўтаётгани қувонарли. Бундан ташқари, бо­лажонлар компьютерлашти­рилган инглиз тили тўгарагида  ҳам ҳар кун, янги сўзлар ўрга­нишади, бир-бирларига ўрга­ти­шади. Қўлда ясалган ҳай­кал­тарошлик намуналари эса гар­чи содда, оддий бўлишига қа­рамай, болаларнинг орзу-ниятларини мужассам этгани билан гўзал.

— Бошланишида пластилин­дан турли шакллар, кейинчалик гилдан ҳайкалча­лар ясашни ўргандик, — дейди биз билан суҳбатда тўгарак аъзо­лари Дос­тон Аъзамов, Фир­давс Файзул­лаев, Ибодул­ло Тешабоевлар. — Устозимиз Дилдора опа Ка­римова ишла­ри­миздан хурсанд бўладилар, камчиликлари­миз­ни кўрсата­ди­лар. Ясаган ҳай­калчалари­миз­ни оромгоҳда бў­либ ўта­диган кўргазмага олиб чиқиш биз учун катта байрам.    

Дарвоқе, оромгоҳда ҳар мав­сумда болаларнинг қўлда яса­ган ижодий ишларидан катта кўргазма уюштирилади. Унда болалар мавсум давомида фаол­ликлари сабаб қўлга ки­ритган "сармишинка" пули би­лан қатнашиб, ўзларига ёққан расм, аппликация, ҳайкалча­лардан эсдаликка харид қили­ша­ди. Бу уларнинг яқинларига совғаси бўлади. Ҳар гал бола­жонлар "Сармиш"дан уйларига мана шундай ажойиб туҳфа, энг муҳими, унутилмас таассурот билан қайтишади.

Зулфия БОБОЕВА,

Суратлар муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6535