Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

САНЪАТНИ СЕВГАН ФАХРИЙЛАР.

"Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан бугун барча ташкилотлар, муассаса ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида кўплаб тадбирлар ўтказилиб, кекса авлод вакилларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Навоий шахар 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби фаоллар залида ҳам "Фахрийлар куйлаганда” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Шаҳар "Нуроний” жамғармаси ҳамда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда шаҳримизда истиқомат қилувчи санъатсевар нуроний онахон ва отахонлар иштирок этишди. – Бугунги тадбирда кексаларимизнинг чиқишлари орқали унут бўлаётган миллий қўшиқчилик санъати анъаналарини  ривожлантириб ёш авлодга етказишни мақсад қилганмиз, – дейди Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси Навоий шаҳар Кенгаши раиси Раҳматулла Улуғбердиев. Ёшларда фахр ва ифтихор руҳини шакллантириб, миллий лапарлар, катта ашула, лирик қўшиқлар, миллий рақс, шеърият  каби йўналишларни тарғиб этмоқдамиз. Биз келгусида бундай тадбирларни янада кучайтириб иқтидорли, ижодкор фахрийларни рағбатлантириш билан бирга уларни қўллаб-қувватлашни ҳамда унут бўлаётган маданий мерос намуналарини ижро этишга кўмаклашиш ниятидамиз. Кўрик-танловда нуронийларимиз ўз қўшиқ ва рақсларини  маромига етказиб ижро этишди. Уларнинг бадиий ижрочилик маҳорати, қўшиқлар савиясига алоҳида эътибор қаратилди. – Биз кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан жуда мамнунмиз, – дейди "Ўзбекистон” маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Юсуф Мусаев. Бугунги тадбир барча нуронийларимиз кўнглини тоғдек кўтарди. Тадбирда "Қадрланиб, ҳурмат топган кексалар, Тинчлигимиз гаштин суринг кексалар”, деган қўшиқлар бежизга айтилмади. Бугун ҳақиқатан ҳам  нуронийларимиз кексалик гаштини сурадиган замонлар келди. Қарияларни эъзозлаган юртни Оллоҳ ҳам севади. Куй-қўшиқлари мусаффо осмонга таралаётган тинч-осуда кунларимизга фақатгина шукрона айтамиз.

Кўрилганлар сони: 6179