Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Санъат фидойиси

20.03.2015 20:20:08


Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтган "Халқ чолғулари ижрочилигининг замонавий омиллари" республика илмий-амалий конференциясида Хатирчи педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг катта ўқитувчиси, "Шуҳрат" медали соҳиби Бегдулла Сойибов "Мусиқа таълими концепцияси" мавзусидаги маърузаси билан махсус сертификатни қўлга киритди.

Замонавий мусиқа таълимининг дол­зарб муаммолари, янги йўна­лишлари таҳлили, янги ахборот тех­нологияларни мусиқа таълими тизимига жорий этишга бағиш­лан­ган анжуман Ўзбекистон Рес­публикаси Маданият ва спорт иш­лари вазирлиги ташаббуси би­лан ташкил этилди. Унда Ўзбе­кис­тон давлат консерваторияси, дав­лат санъат ва маданият инс­титути, Низомий номидаги Тош­кент дав­лат педагогика универси­тети, Ур­ганч, Андижон, Нукус, Бу­хо­ро, На­манган, Фарғона, Қарши давлат университетлари, мада­ният ва санъат коллежлари, Глиэр ва Ус­пенс­кий номидаги таълим муас­са­салари иштирок этди.

Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳридаги тадқиқотчи ва ўқитув­чи­лар, ёш мутахассислар ҳамда та­лабаларнинг нафақат халқ чолғулари ижрочи­лигига, бал­ки мусиқий таълим муаммолари, мил­лий анъ­аналарни асраб-авай­лаш, таълим мето­дологияси ва тарихига оид маърузалари тинг­ланди ҳамда баҳоланди.

— Конференцияда ин­но­вацион педагогик тех­нологияларни жорий этиш, ижрочилик мала­ка­ла­рини ривожлан­ти­риш, бадиий ижро, саҳ­на ма­да­нияти, ёшлар тар­бия­сида репертуар аҳамияти ва тарғибо­ти­га асосий эътибор қара­тилди, — дей­ди сертификат соҳиби Б. Со­йибов.

Қарийб 28 йилдан буён миллий санъатимиз сирларини ёшлар қал­­бига сингдириб келаётган таж­ри­бали педагогнинг фарзанд­лари Азима Самарқанд давлат уни­верситетининг мусиқа факуль­тетини тугатиб, коллежда ишлаёт­ган бўлса, Озода шу олий даргоҳ­нинг 3-босқичида, санъат йўнали­ши бўйича таълим олаяпти.

И. БАҲРОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7570