Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

АҚШда 26-сентябрдан бошлаб Samsung компаниясининг метал корпусли ва энг яхши дизайндаги смартфони деб топилган Galaxy Alpha смартфони сотила бошланди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.

АҚШнинг AT&T оператори томонидан ушбу смартфон 199,99 доллар нархда 12 ой давомида 30,65 доллардан ва 18 ойга 25,55 доллардан тўлов шартномаси билан сотилмоқда. Смартфонни шартномасиз сотиб олсиҳ учун эса 612,99 доллар тўлаш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy Aplha смартфонида 4,7 дюймли дисплей, 2,5 GGs частотага эга тўрт ядроли процессор, кенгайтириб бўлмайдиган 32 Gb ички хотира ва 12 мегапикселли асосий камера ўрнатилган. Бу смартфон 4,7 дюйм дисплейли iPhone 6 смартфонига рақиб бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Facebook даги Samsung Mobile Uzbekistan саҳифасининг хабар беришича, ушбу смартфоннинг Ўзбекистонда ҳам сотилишига жуда оз вақт қолган

 

Кўрилганлар сони: 7498