Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги ПҚ-3160-сонли қарори маънавий-маърифий соҳада янгича туб бурилиш ясади десак муболаға бўлмайди.

Қарордаги муҳим жиҳатлар­дан бири бу, ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китоб­хонлик кўникмасини шакллан­ти­риш, интернет, ахборот-ком­муникация технологияларидан оқилона фойдаланиш мада­ния­тини ошириш, уларда ғоя­вий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммуни­тет­ни кучайтириш Республика Маънавият ва маърифат Мар­казига асосий вазифа сифа­тида юклатилган.

Мазкур қарорда Республика Маънавият ва маърифат Мар­кази ва унинг ҳудудий бўлим­ларига дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томон­ла­ма чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстре­мизм, ақидапарастлик, сепа­ра­тизм, одам савдоси, "омма­вий маданият", наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш, жамиятимизнинг бар­қарор ривожланишига тўсқин­лик қилаётган ички таҳдидлар — эл-юрт тақдирига лоқайд­лик, маҳаллийчилик, уруғ-ай­моқчилик, оилавий қадрият­лар ва ёшлар тарбиясига эъти­борсизлик каби ҳолатлар­га барҳам бериш қатъий бел­гилаб қўйилган. Шунингдек, тарғи­бот-ташвиқот ишларида аҳо­лининг ҳудудий, касбий ҳам­да ёш хусусиятларини ҳи­собга олган ҳолда мутаносиб, мақ­сад­ли ва мазмунли ёнда­шув­ни жорий этиш таъкидлаб ўтилган.

Хулоса ўрнида бир жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи­миз. Ватанимиз мустақиллиги, унинг маънавий асосларини авайлаб-асраш, аҳолимиз, айниқса ёш авлодни онгида миллий-маънавий қадрият, анъаналаримизга содиқлик руҳида тарбиялаш учун барча­миз бирдек масъулмиз.

У. САФАРОВ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6820