Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили", деб номланиши барча нуроний отахону онахонларни қувонтирди. Уларга кўрсатилаётганғамхўрлик, ҳурмат-эътиборнинг ошиши мамлакатимизда қариялар ҳамиша эъзозда эканлигининг ёрқин исботидир. Конимех тумани, "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган Муҳиддин бобо Аҳмедов ҳам юртимиздаги тинч, осуда, фаровон кунларга кўз тегмасин, дея дуода бўлган нуронийлардан бири.

Муҳиддин бобо асли спортчи. Ҳозирда саксон ёшни қарши ол­ган бўлсалар-да, дадил-дадил гапларидан спортчиларга хос бўлган ғайрат-шижоат, қатъий­лик ҳамон тарк этмаганини се­зиш қийин эмас. М. Аҳмедов Тошкент давлат педагогика уни­верситетининг жисмоний тарбия факультетида таҳсилни тугатгач, озроқ вақт Бухорода енгил атле­тика спорт тури бўйича мураб­бий­лик қилди. Кейин эса йўллан­ма билан Андижон вилоятига юбо­­рилди. Бу ерда ёш мутахас­сис водий спорт мактаб-интер­на­тида енгил атлетикадан катта мураббий лавозимида иш фао­лиятини бошлади. М. Аҳмедов Андижондаги йигирма беш йил­лик меҳнати давомида от спорти билан ҳам шуғулланиб, "От клу­би" раҳбари сифатида иш олиб борди. Бу орада оилали бўлди. Турмуш ўртоғи, ўқитувчи Каро­мат ая Сотиболдиева билан  беш нафар фарзандни оқ ювиб, оқ таради. 1985 йили эса Конимех­га қайтишди. М. Аҳмедов яна узоқ йиллар мураббийлик қилиб, ёш авлодга енгил атлетика бўйи­ча бор билганларини ўргатди. Конимехдаги БЎСМда илмий ишлар бўйича директор ўринбо­ри бўлди. Бугунги кунда у киши­нинг етмишдан ортиқ шогирд­лари бор. Улар турли мусобақа ва турнирлар ғолиби. М. Аҳме­дов Юнус Орипов, Генерал Қоси­мов сингари шогирдлари билан фахрланишини айтади. Қуво­нар­лиси, М. Аҳмедов саксон ёш­да бўлишига қарамай, спортдан узоқлашмаган. Доимий ҳара­катда бўлиш бобонинг кундалик ҳаёт тарзига айланиб улгурган.  

— Йигит-қизларимизнинг спорт билан шуғулланиши учун қандай зўр имкониятлар яратил­ган ҳо­зир, — дейди биз билан суҳ­бат­да отахон. — Чекка туман ёш­ларидан ҳам чемпионлар ети­шиб чиқаяпти. Қайси ҳудудда бўл­масин, ёшлар ўзлари иста­ган спорт тури билан машғул­лиги уларни ғолиблик шоҳсупа­сига бош­ламоқда. Бундан қандай фахр­ланмаслик мумкин?

Муҳиддин бобо набираларига "Кексайганингда ҳам одамларга яхшилик қила олсанг, бундан аввало, ўзинг хурсанд бўласан, умринг­га мазмун қўшилади", деб таъ­кид­лайди. Гарчи саксон ёш­да бўл­са-да, тиниб-тинчимай­диган, ўз­галарга эзгулик ула­шиш­ни мақ­сад қилган отахонга қараб, ҳава­симиз келди. Бундай пиру бадав­лат нуронийларнинг умри узоқ бўлсин, дея дилдан ният қилдик.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: navoiypress.uz

Кўрилганлар сони: 6779