Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқаро матбуот маркази Навоий вилоят бўлимида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят сайлов комиссияси ҳамда Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими аъзолари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими раҳбари Ҳ. Қарчиғаев сўзга чиқиб, сайловларнинг очиқ, ошкора, шаффоф ва адолат тамойиллари асосида ўтишида ОАВ ходимлари ўрни бениҳоя катталиги, сайловгача бўлган муддат тобора қисқариб бораётганлиги оммавий ахборот воситаларидан янада фаолликни талаб этишини таъкидлаб ўтди.
Вилоят сайлов комиссияси раиси Ш. Джураев матбуот ходимлари учун маълумот берар экан, сайловга ўн кун муддат қолганлиги туфайли бугундан муддатидан олдин овоз бериш бошланиши, бу жараённи сабаблари ва қай тартибда амалга оширилиши ҳақида сўзлади. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайловда иштирок этиши учун яратилган шароитлар, кўзи ожизлар учун сайлов участкаларига 2 хил форматдаги брайл алифболари асосидаги сайлов трафаретлар етказиб берилганлиги, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати, мобил кабиналар ва бошқа маълумотлар батафсил тушунтирилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоят бўйича 4966 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва 268 нафар кўзи ожиз сайловчилар рўйхатга олинган.
Матбуот вакилларининг сайлов кунида сайлов участкаларида ҳозир бўлиб, жараёнларни ёритиш бўйича вазифалари белгилаб берилди. Ўз ўрнида, журналистлар ҳам турли саволларига жавоб олишди.
Кўрилганлар сони: 1422