Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2014 йилнинг 25 сентябрь куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳудудлардан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар­нинг вилоят Кенгаши раислари ва кун тартиби­да­ги масалаларга алоқадор корхона-ташкилот­лар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Э. Турдимов бошқарди.

Депутатлар сессия кун тартибида энг аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Ўзбе­кистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва ша­ҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампа­нияси бошланишини эълон қилиш тўғри­си­­да"ги қарори ижросини ташкил этиш тўғри­си­­даги масалани кўриб чиқдилар.

Қайд этилишича, бўлажак сайловларда 628500 нафардан ортиқ навоийлик сайловчи иштирок этади. Олий Мажлис Қонунчилик па­латаси сайло­ви бўйича вилоятимизда 5 та, халқ депутатлари вилоят Кенгаши бўйича 50 та, туман Кенгаши бўйича эса 285 та сайлов округи, шу­нингдек, 326 та сайлов участкаси ташкил эти­лиши кўзда ту­тил­ган. Мазкур сайлов участ­ка­лари ва округла­рини зарур оргтехника ҳамда транспорт восита­лари билан таъминлаш энг дол­зарб вазифадир.

Сессияда муҳим сиёсий жараёнда оммавий ахборот воситалари иштирокини қонун доира­сида таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида "тўртинчи ҳоки­ми­ят"нинг самарали фаолияти зарурлиги хусу­си­да ҳам сўз борди.

Сессия халқ депутатлари вилоят Кенгашига сай­лов ўтказувчи сайлов комиссияси таркиби ҳамда комиссия раиси Шуҳрат Жўраев номзо­дини тасдиқлади. Шунингдек,Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик пала­та­сига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сай­лов комиссиялари аъзолигига номзодлар ҳам тав­­сия этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегиш­ли қарорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 7474