Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқ-ошкора, демократик тамойиллар асосида ўтказишга жиддий ҳозирлик кўрилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуни муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаяпти.

Мазкур меъёрий ҳужжат талаблари, қола­верса, Рес­публика Марказий сайлов ко­мис­сияси кўр­сат­маларидан келиб чиқиб, 5-На­воий округ сайлов ко­миссияси ҳузурида Матбуот маркази ташкил этилган эди. Шу кун­га қадар Матбуот маркази то­монидан муайян ишлар амалга оширилди. Ху­сусан, марказ то­монидан ОАВ билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, Марказий сайлов комиссияси талабларидан келиб чиқиб, сайлов жараёнларини холис ёри­­тиш учун ви­лоятда фаолият олиб бо­раётган ОАВ хо­димлари ушбу муҳим жараёнга жалб этилиб, улар округ сайлов комис­сияси қарорига мувофиқ, рўй­хатга олинди.

Шу кунга қадар журналистлар томонидан дои­мий ра­вишда сай­ловга тайёргарлик жараёни билан аҳоли ма­қо­ла ва лавҳалари орқали ха­бар­дор этиб борил­моқ­да.

Дарҳақиқат, сайлов кампаниясига кўрилаётган ҳо­зирлик жараёни босма оммавий нашрлар, ху­сусан, вилоят телерадиокомпаниясининг "Дахл­дорлик туйғуси", "Сайлов — демократия кўзгуси" сингари кўрсатув ва радиоэшиттиришлари дас­турларида мунтазам ёритилаяпти. Жумладан, ок­руг сайлов комиссияси томонидан уюштирилган бри­финг, матбуот конференциялари, Марказий сайлов комиссияси ташкил этган онлайн тар­­зи­даги видеоселектор, бир қатор семинар-тре­­нинг­лар моҳияти кенг жамоатчиликка етказиб бо­ри­лаяпти.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сай­лови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қо­нунининг 28-моддасига асосан, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига номзодларга сай­­лов­олди ташвиқоти даврида тенг шарт-ша­роит­лар яра­­тиш мақсадида, 2015 йил 16 фев­ралида 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг қарори қа­бул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Рес­пуб­ли­каси Президентлигига номзодларга ви­лоят те­лерадиокомпаниясида 180 дақиқа эфир вақти, "Дўст­лик байроғи" ва "Знамя дружбы" га­зе­та­ла­рида 5 саҳифа нашр майдони ажрати­ли­ши қайд этилди. Шу кунга қадарЎзбекистон Рес­публикаси Президентлигига номзодларнинг бар­часи Навоий вилоятига ташриф буюриб, сай­лов­чилар билан учрашувлар ўтказишди, сайловолди ташвиқоти тадбирларини амалга оширишди. Ушбу жараёнлар вилоят марказий босма наш­рида, хусусан, вилоят телерадиокомпаниясида 30 дақиқали махсус кўрсатув, "Диёр", "Ахборот" ва "Давр" инфор­ма­цион дастурларида 2 да­қи­қали ҳажмда, яъни тенг тақ­симланган ҳолда ат­роф­лича ёритилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда вилоят теле­радиокомпанияси эфирида ўзбек ва рус тилида тайёрланган "29 март — Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президенти сайлови куни", шунингдек, Пре­­­зидентликка номзодлар, уларнинг сайловол­ди дастурларини тарғиб этувчи, овоз бериш тар­тиби, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари акс этган роликлар белгиланган тартибга қатъий амал қилинган ҳолда, мунтазам равишда бериб борилмоқда. Ушбу роликлар вилоят маркази – На­воий шаҳридаги иккита электрон мониторга ҳам жойлаштирилган бўлиб, бу кенг жамоат­чи­лик­ни Ўзбекистон Республикаси Президентли­гига сай­ловлар масаласида доимий равишда ха­бардор этиб боришга хизмат қилмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда, вилоят миқёсида Ўз­бе­кистон Республикаси Президенти сайловига тай­ёргарлик, уни очиқ ва ошкора, демократик та­­­­мойиллар, мавжуд ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ўтказиш, хусусан, ушбу жараёнлардан кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор этиб бо­ришда ОАВнинг барча имкониятларидан кенг фойдаланилаяпти. Бу сайловнинг қонун талаб­лари асосида ўтиши баробарида, мамлака­ти­миз­­да сайлов қонунчилиги тўла-тўкис амалиётга татбиқ этилишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ҳамидулло ҚАРЧИFАЕВ,

5-Навоий сайлов округи Матбуот маркази раҳбари.

 

Кўрилганлар сони: 7771