Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга жорий йилнинг 26 июнь куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссияси раиси Ф.Рўзиқулов ахборот берди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўрнига 18-Қизилтепа, 39-Янгийўл, 43-Оқдарё ва 52-Бешработ сайлов округларида сайлов ўтказилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу сайлов округларидаги участка сайлов комиссиялари томонидан 46798 нафардан иборат сайловчилар рўйхати тузилди. Сайловда жами сайловчилардан 32462 нафари яъни 69,4 фоизи иштирок этган.

Вилоят сайлов комиссиясининг 2022 йил 27 июндаги 12-сонли қарори билан Алиев Ғофир Қуватович, Собиров Баҳодир Бойпулотович, Муқимов Акрамжон Қодирович ва Умаров Бахтиёржон Ятгаровичлар Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатлари этиб рўйхатга олинди.

Кўрилганлар сони: 1220