Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шу кунларда каронавирус инфекцияси сабабли мамлакатимизда эълон қилинган карантин боис, аҳоли хавфсизлиги, саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилинишга қаратилган зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Табиий газ ва электр энергияси таъминотида ҳеч қандай чеклов ва узилишлар бўлмаслигини истеъмолчилар орасида кенг тарғиб қилиш, аҳолини ҳеч қандай ваҳимага берилмасдан уйда оиласи бағрида  қолиши ҳам ушбу офатни енгиб ўтишнинг энг муҳим шарти саналади.

Худди шу синовли кунларда тадбиркорларимизнинг саховатпешалигини оммавий ахборот воситалари орқали кўриб, билиб турибмиз.

Хусусан, бюро томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари самараси ўлароқ, хайрия тадбирларига ҳалқпарвар фуқароларимиз кўшилишмоқда.

Бунда, кўпгина фуқароларнинг коммунал тўловлари тадбиркорлар томонидан эмас, балки оддий саховатпеша фуқароларимиз томонидан ҳам тўланиши таъминланмоқда

Биргина, Хатирчи туманининг Дамариқ маҳалласида яшовчи Ш.Қозоқованинг табиий газдан 1 млн. 407 минг сўмлик қарздорлигини фуқаро Я.Жаниев тўлаб берди.

Шунингдек, фуқаро Э.Қодиров, А.Жабборов, К.Эшқувватов, Н.Шакиров ва Э.Жумаевлар ҳозирда қарздорликни тўлаш имконияти чекланган фуқароларнинг қарздорлигини қоплаш учун 1 млн. 108 минг сўм пул маблағларини бюронинг ҳисоб рақамига ўтказиб бердилар.

Мазкур маблағлар тўлов қобилиятига эга бўлмаган 71 нафар фуқаронинг ижро ҳужжатларидан бўлган қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилди.

Бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси

Хатирчи туман бўлими

Кўрилганлар сони: 2899