Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг  20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлаган эдилар. Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилган эди.

Бугунги кунда жамғарманинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳисоб-рақамларига ҳудудлардаги ҳомийлар ва маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан жами 22 млрд, 213 млн. сўм пул маблағлари келиб тушди.

 “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаинийўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар  оилага 11 млрд, 265 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Яъни 9 минг 94 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1 минг 635 та оилага дори воситалари, 2 минг 183 та оилага пластика карточкасига ва нақд пулда моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 минг 465 та оилаларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги тошқиндан талофат кўрган фуқароларга 5 млрд. 940 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Бугун ушбу тадбирларда фаол жонбозлик кўрсатган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар ва фуқаролар ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими К. Турсунов ҳам иштирок этди.

 

 

Кўрилганлар сони: 534