Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов “Россия тадбиркорлар касаба-уюшмаси”нинг Ульяновск вилояти раиси ўринбосари Мисякова Светлана Владимировнани қабул қилди.
Россия тадбиркорлар касаба-уюшмаси минтақадаги, ҳамкорликда фаолият олиб бораётган халқаро кичик ва ўрта бизнес субъектларини ижтимоий-меҳнат ҳуқуқи, иқтисоди, интеллектуал мулк ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган давлат корхонаси ҳисобланади.
Уюшманинг муҳим жиҳати сифатида кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини жонлантириш, соғлом ишбилармонлик ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш борасида кенг ваколатларга эга.
Россия тадбиркорлар касаба-уюшмаси – ўзининг ваколатли вакиллари билан Навоий вилоятида бизнес ҳамжамиятини ривожлантиришда шерикчилик, шунингдек, ҳудудда ишбилармонлик тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилишни таклиф этди.
Кўрилганлар сони: 3363