Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 4-АФЧЎИМ 10-синф ўқувчиси Сухроб Ҳайдаров Россиянинг “Кванториум” болалар технопаркида ўтказилаётган машғулотларида иштирок этди.

Жорий йилнинг 26 октябридан –  9 ноябрига қадар “Рақамли иқтисодиёт кадрлари” федерация лойиҳаси доирасида “Робототехника” машғулотлари ўтказилди.

“Кванториум” болалар технопаркида машғулотларида 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Хусусан, юртимиз “Баркамол авлод” болалар мактабларидан “Youth techno art - 2019” ҳамда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган (IYRA) халқаро танловларида ғолибликни қўлга киритган энг иқтидорли  ўқувчилардан 4 нафари мазкур машғулотларда фаол иштирок этди. Танловни Ҳайдаров Сухроб 3 ўрин билан якунлади.

Кўрилганлар сони: 696