Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимизда фаолият юритаётган 1413 та корхонада 1536 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётир. Бу жамоаларда машинасозлик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш, кимё, енгил саноат, тоғ-кон саноати маҳсулотлари, тиббий-техника воситалари ишлаб чиқарилса, 183 та корхона томонидан маиший ҳамда сервис хизматлари кўрсатилади.

Марказнинг ўлчаш воситалари ус­тидан давлат метрологик назорати бў­лими томонидан вилоятдаги хў­жа­лик юритувчи субъектлар фао­лия­ти ўрганилиб, ҳар йили ўлчов во­ситалари картаси тузилади. Жорий йилги таҳлилларга таянадиган бўл­сак, айни кунда вилоят бўйича 512 минг 207 та турли ўлчаш воситаси мав­жуд бўлиб, шундан 445 минг 907 тасини мажбурий қиёсловдан ўтиши лозим бўлган ўлчаш воситаси таш­кил этади. Сўнгги йилларда мар­казнинг моддий-техника базасини мус­таҳкамлаш, хизмат кўрсатиш ҳу­дуди ва имкониятларини кенгай­ти­риш мақсадида амалга оширилган фао­лият туфайли натижаларимиз йил­дан-йилга яхшиланиб бормоқда. Фактларга асосланадиган бўлсак, 2015 йилда 99 минг 237 та, 2016 йилда эса 120 минг 867 та турли ўлчов воситаси қиёс­лашдан ўтказилган, бу кўрсаткич жорий йил охиригача 145 минг 310 донага етказилиши ре­жа­лаш­ти­рилган.

Ҳозирги вақтда тадбиркорларга янада қулай шароит яратиш мақ­са­дида марказ томонидан вилоятда мав­жуд корхоналар ўрганиб чиқилиб, 2017 йилга мўлжалланган Бизнес-режа ишлаб чиқилган. Унга асосан, жо­рий йилда машинасозлик маҳсу­лотларини синовдан ўтказишни ви­лоятнинг ўзида амалга ошириш учун синов лабораторияси ташкил этиш режалаштирилди.

Йўлчи РЎЗИЕВ,

Навоий Синов ва сертификатлаштириш ДК ЎВУСДТ

бўлими мутахассиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5939