Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аввал хабар берганимиздек, вилоятда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича Навоий вилояти намунали этиб белгиланган. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ҳамда Марказий ҳарбий округ Қўмондонлиги ҳамкорлигида илк маротаба 100 нафар иш билан банд бўлмаган ёшлар Каттақўрғон ҳарбий полигонида 10 кунлик ҳарбий хизматга жўнаб кетишди.

Ушбу ташаббус жорий йилнинг 25 февралидан – 2 март кунига қадар давом этади. Бу лойиҳа ёшларнинг иродасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округининг “Каттақўрғон” ҳарбий полигон базасида уюшмаган ёшлар учун ташкил этилган ҳарбий-ватанпарварлик лагери махсус дастур асосида иштирокчиларни ҳарбий полигон шаҳарчаси билан таништиришдан бошлади.

Бундан ташқари, “Ўз-ўзини бошқариш ва идрок этиш” психологик семинар-тренинглар, ҳарбий спорт эстафетаси, спорт турлари бўйича мусобақа (турник тортиниш, брус, тош кўтариш, арқон тортиш), “Ҳарбий-ватанпарварлик лагеридан олган таассуротларим” мавзусида иншолар танлови ҳамда гулхан атрофида иштирокчилар, ҳарбий хизматчиларнинг вилоят раҳбарлари билан учрашуви ўтказилади.

Шунингдек, ёшлар ўқув-иммитация гранаталарни улоқтириш, жанговор тайёргарлик бўйича амалий меъёрларни бажариш, ҳарбий-тиббиёт асосларини ўқитиш, ўқув жойи – оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш меъёрларини бажариш, БТГР қуролидан кўргазмали ўқ отиш каби машғулотларни бажаради.

Ҳарбий хизматнинг сўнги кунида уларнинг ота- оналари ҳам таклиф этилган.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3282