Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Вилоят шаҳар ва туманлари билан видеоконфренцалоқа кўринишида бўлиб ўтган сессия ишида ҳудуддан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, вилоят корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев раислик қилган сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов қатнашди. Сессия иши интернетнинг YouTube канали орқали онлайн тарзда эфирга узатиб борилди. 

Депутатлар дастлаб Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси, шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари ҳамда Навоий вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар. Ушбу масалалар бўйича вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Д. Очилов ҳисобот берди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилда маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 1 триллион 535,8 миллиард сўм этиб белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1 триллион 939,3 миллиард сўм ёки 126,3 фоизга бажарилди ва бюджетга қўшимча равишда 403,5 миллиард сўм маблағ туширилиши таъминланди.

Маҳаллий ҳокимлик органларининг молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2021 йилда маҳаллий бюджетларнинг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 35,9 милилард сўм туман ва шаҳар ҳокимликлари ихтиёрида қолдирилди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлари 2021 йилда 2 триллион 557,6 миллиард сўмга ижро этилиши таъминланди.

Айни пайтда 2022 йилда вилоят бюджетининг йиллик даромадлар режаси 2 триллион 186,3 милилард сўм этиб белгиланди ва ушбу режанинг тўлиқ ижросини таъминлаш устидан назорат қилиш вилоят сектор раҳбарлари зиммаисга юкланди.

Эътиборлиси, кун тартибидаги ушбу масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Хусусан, 23-Бўстон сайлов округидан сайланган депутат Машҳура Каримова, 6-Меъмор сайлов округидан сайланган депутат Фозилжон Бўриев, 58-Бобур сайлов округидан сайланган депутат Феруза Файзиева ва бошқа бир қатор халқ вакиллари вилоятнинг 2022 йил бюджетида белгиланган харажатларни тартибга солиш, қўшимча маблағлардан самарали ва манзилли фойдаланиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

Депутатлар шунингдек, вилоятда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари, 2022 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, халқ вакиллари томонидан ҳудудда 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ичимлик суви билан таъминланадиган аҳоли пунктларини рўйхатини шакллантириш ва лойиха-смета ҳужжатлари асосида объектларни якуний қиймати ва қувватини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокамаси ҳам мунозараларга бой бўлди. Пировардида депутатлар дастур доирасида 20 та маҳаллаларда амалга оширилиши белгиланган 8 дона сув қудуқлари, 206,7 километр сув тармоқларини қуриш ва 6 дона сув ҳовузи янгидан қуриш ва 2 дона сув ҳовузи реконструкция қилиш ишларига лойиҳа-смета ҳужжатлари, давлат экспертиза хулосаси ва тайёрланган манзилли дастурга асосан, 42,216 миллиард сўм маблағ сарфланганлиги ҳамда вилоят аҳолисининг ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилиши таклиф этилаётган объектлар манзилли рўйхатини, 2022 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга ошириладиган ишлар дастлабки манзилли рўйхати ҳамда 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқладилар.

Навоий вилоятининг Кармана тумани “Юқори буғ”, “Арабхона2, “Шибзон”, “Ҳазора”, “Дегарон” ва “Паҳлавон” маҳаллалари, Нурота тумани “Чуя”, “Қадоқ”, “Жарма”, “Янги турмуш”, “Сувлиқ” ва “Истиқлол” маҳаллаларининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳамда “ijro.gov.uz” тизими орқали келиб тушган топшириқлар ижросининг сифати ва ҳолати ҳамда ҳудудда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар диққат марказида бўлди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 1375