Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги вилоятимизда кенг нишонланди. Байрам тантанаси ўтказилаётган муҳташам “Фарҳод” маданият саройига ташриф буюрган меҳмонлар чеҳраларида табассум, кўзларида қувонч балқ урмоқда.
Тантанали маросимда вилоят ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов нутқ сўзлади. Вилоятимиз раҳбари истиқлол йилларида мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар, тинчлик-осойишталик, аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, йиғилганларни Конституция айёми билан самимий муборакбод этди.
– Бу йилги байрам менга қўшалоқ қувонч келтирди, – дейди “Шуҳрат” медали соҳиби Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицейнинг кимё фани ўқитувчиси Бахтиёр Бешимов. – Ватан равнақига ҳисса қўшиш, ёшларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашдек эзгу мақсад йўлида хизмат қилиш мен учун буюк шараф. Буларнинг барчаси Конституциямизда ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб қўйилган кенг имкониятлар туфайлидир.
Байрам шукуҳи “Фарҳод” маданият саройи санъаткорлари ҳамда туманлардаги маданият уйлари хонанда ва созандалари томонидан куйланган дилтортар қўшиқлар ва жозибали рақсларга уланиб, барчага хуш кайфият улашди.

Маърифат ШАРИПОВА

Кўрилганлар сони: 7506