Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

GM Uzbekistan АЖ тасдиқланган режаларга мувофиқ "Ravon" бренди остида сотилувчи автомобиль модель қаторини кенгайтиришни давом эттирмоқда.

Асакадаги автомобилсозлик заводида МДҲ давлатларида сотиш учун мўлжалланган Ravon R4 (Сobalt) автомобиллари серияли ишлаб чиқарилиши бошланди. 

Бу машиналардан биринчи партияси Россияга жўнатилди.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, яқин режаларда Ravon R4’ни МДҲнинг бошқа давлатларига жўнатиш режаси ҳам бор.

Ravon R4 модели экстерьернинг янги дизайнига эга, тежамкор 1,5 литрли B-DOHC двигатели ва янги авлоддаги автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Модел "MP3", "USB", "AUX", "Bluetooth" функцияларига эга аудиотизим, руль гидрокучайтиргичи, асбоблар панелида хавфсизлик ёстиқчасини ёқиш тугмаси, олд ўриндиқларни иситиш тизими ҳамда электр ойнакўтаргичлар билан таъминланган. Машинанинг фаол ва пассив хавфсизлик тизими ҳайдовчи ва олд йўловчига мўлжалланган хавфсизлик ёстиқчалари, кучайтирилган орқа ўриндиқлар ва "ISOFIX" моделидаги болалар курсиси, антиблокланувчи тормоз тизими ва кундузги юриш чироқларидан иборат.

Кўрилганлар сони: 5789