Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларда Навоий давлат кончилик институти чорраҳасидаги светафорнинг қулаб турган ҳолати юзасидан турли хабарлар тарқалди.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу ҳолат чорраҳада содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида содир бўлган.
Мазкур вазият тегишли масъуллар томонидан жойида муҳокама этилиб, светафор қайтадан тикланди ва муаммо бартараф этилди.
Маълумотларга кўра, жорий йил 24 февраль куни 03:50 да Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчаси ва Л.Толстой кўчалари кесишган мазкур чорраҳада ҳайдовчининг светафорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этилмаслиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққан ва бу вазият таҳлили ОАВ орқали ҳам ёритилган.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3113