Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Энди уйга келган меҳмон учун ҳам пул тўларканмиз: Навоий шаҳри ҳокими уйга келувчи меҳмонларга “солиқ солгани” айтилмоқда” сарлавҳали мақола кенг муҳокама қилинмоқда.  

Унда Навоий шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарори хусусида сўз юритилган. Мазкур қарорнинг III-бўлим 16-бандига асосан ижарага олувчининг хонасига меҳмон бўлиб келган яқин қариндошлари ётоқхонада 4 соатдан ортиқ бўлган муддатда қолган тақдирда ётоқхонада қолган ҳар бир куни учун 3 000 (уч минг) сўм миқдорида тўлов тўлаши нормаси мавжуд. Ижтимоий тармоқда тарқалган материалда Навоий шаҳридаги Ибн Сино кўчасида жойлашган 3-сонли ётоқхона мисолида мазкур ҳолат баён қилинган.  

Аслида мазкур тартиб бугун ёки кеча пайдо бўлмаган. Бу кўп йиллардан буён қўлланилиб келинаётган қоида. Буни ётоқхонада яшовчилар яхши билишади. Мазкур маблағлар нимага ишлатилади, деган табиий савол туғилади?  

Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси томонидан ётоқхоналардаги коридор, ҳожатхона ва ошхоналарни тозалаш учун ҳар ойида 15 килограмм гипохлорид, 8 килограмм кир ювиш кукуни ва 8 метр тозалаш матолари ва бошқа воситалар харид қилинади.Юқорида аҳолидан олинадиган маблағлар бевосита мазкур харажатларга ишлатилади. 

Навоий шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 мартдаги Қ-155-сонли “Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасига қарашли ётоқхоналарнинг техник коммунал хизмат кўрсатиш таърифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ётоқхонадаги ҳар бир ўрин-жой учун таннархи 72 000 (етмиш икки минг) сўм қилиб белгиланганлиги сабабли, ётоқхонада ижарада яшовчи фуқаролар билан тузилган ижара шартномасига асосан коммунал тўловлар қабул қилинмоқда. 

Хабарда ётоқхоналардаги лифтлар ҳақида ҳам гап кетган. Ибн Сино кўчаси 22,24,26-уйларда жойлашган 1,2,3-сонли ётоқхоналарни ҳар бирида 2 донадан лифт мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ҳар бир ётоқхонада 1 тадан лифт ишлаб турибди. Ушбу лифтлар 2019 йил 20 августда Саноатхавфсизлиги Давлат қўмитаси Навоий ҳудудий бошқармаси томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, лифтларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса олинган. 

Бошқарма тасарруфидаги ётоқхоналарда яшовчи фуқароларнинг кўплиги сабабли двигателлари қизиб кетмаслиги учун лифтлар график асосида эрталаб соат 7:00 дан – 13:00 гача, тушликдан сўнг соат 17:00 дан – 22:00 гача ишлатилиши тўлиқ таъминланиб келинмоқда.  

Албатта, минглаб аҳоли яшайдиган биноларни саранжом-саришта, обод сақлашнинг ўзи бўлмайди. Бу катта харажатни ва тежамкорликни талаб қилади. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда мазкур ҳолатларга бирёқлама ёндашигани ва мақола сарлавҳасининг ортиқча бўрттириш билан ифода этилгани эса кишини таажжубга солади. Зеро, халқимизда “Қарс икки қўлдан чиқади”, деган ҳикмат бор.   

 

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ УЙ-ЖОЙ ВА ЁТОҚХОНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БОШҚАРМАСИ.

Кўрилганлар сони: 604