Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқларда Конимех тумани марказидаги бозорнинг қайта қурилиши ва реконструкцияси жараёнларида (2019 йил июль) Навоий вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашувларидаги аудио ёзуви эълон қилинди.

Ҳақиқатан ҳам, мазкур масала бўйича вилоят ҳокими томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда тадбиркорлар билан бир неча маротаба учрашувлар ўтказилиб, Республика миқёсида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, архитектуравий қиёфасини замон талабларига мос равишда ўзгартириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги боис, туман марказини ҳам замонавий кўринишга келтириш лозимлиги юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Учрашувларда тумандаги тадбиркорлар томонидан ўзларининг ташаббуслари билан ўзларига тегишли савдо объектларини қайта реконструкция қилиш йўли билан замонавий кўринишдаги объектларга айлантириш бўйича фикрларини билдириб, ташаббус кўрсатганлар. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича - тегишли равишда туман, шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.

Ваҳоланки, ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларига тегишли савдо объектлари, улар эгаллаб турган ер майдонлари Низомда қайд этилган мақсадлар учун олиб қўйилмаган, балки уларнинг ўзларининг ташаббуслари асосида савдо объектларини қайта реконструкция қилиш орқали замонавий кўринишга келтириш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори талаблари омма (аҳоли) ўртасида нотўғри талқин қилиниб, айрим шахслар томонидан турли идораларга мурожаатлар қилинишига олиб келмоқда.

Аммо амалга оширилаётган ишлардан норози бўлган даъвогар (тадбиркор)лар томонидан суд органларига мурожаат қилинган бўлсада, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2019 йил        3 октябрдаги ҳал қилув қарори билан уларнинг даъволари рад этилган. Шунингдек, мазкур масала Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг апелляция инстанциясида ҳам кўриб чиқилиб, биринчи суд инстанцияси қарори қонуний деб топилган.

Бундан ташқари эълон қилинган овозли ёзувда турли чалғитувчи фикрлар билан вилоят ҳокими билан суҳбатда бўлган фуқаро Акбар Нуримбетовнинг туман марказий бозори ёки унга яқин ҳудудларда дўкон ёки нотурар биноси мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган “Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти”га мувофиқ, бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларини ўзгартириб ёки ўзгартирмасдан ҳажми ва майдонини ўзгартириш, бино ва иншоотларнинг дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда уларнинг асосий қисмларига ўзгартириш киритиш ҳамда ўз ер участкасида бир-бирига туташиб кетувчи ва алоҳида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш объектни реконструкция қилиш ҳисобланади.

Ушбу Регламент талабларига мувофиқ объектни реконструкция қилиш мулкдорнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилиб, бирон-бир кўрилган зарар учун компенсация тўлови амалга оширилиши назарда тутилмаган.

Таҳлилларга кўра, туман марказидаги аксарият савдо дўконлари 

1990-1999 йилларда қурилганлиги, ҳозирги кунда уларнинг ҳолати сейсмик талабларга, пойдевор, том ёпма қисми, деворлари замон талабларига жавоб бермаслиги, амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ 2.08.02-09) талабларига кўра “дўконнинг савдо зали, қоида бўйича камида 30 м.кв. майдонли бўлиши белгиланган бўлиб, мулк эгалари томонидан уларни бузиб, ўрнига мазкур меъёрлар асосида биноларни (дўконлар) қуриш тақозо этилмоқда. 

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган аудио ёзувда вилоят ҳокими томонидан Конимех туманида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари амалдаги меъёрий қонунчилик асосларида олиб борилаётганлиги савдо дўконлари эгаларига атрофлича тушунтирилган ҳамда тадбиркорлар бундан қониқиш ҳосил қилганлар.  

Навоий вилояти ҳокимлиги

Кўрилганлар сони: 3473