Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
РАСМИЙ БАЁНОТ

17.02.2020 12:37:07


“Кun.uz” сайтида эълон қилинган “Хатирчидаги қишлоқда барча қийинчиликлар жам: Муаммоларни ҳашар йўли билан эплаб бўлмай қолди” сарлавҳали мақолада баён этилган ҳолатлар юзасидан Хатирчи тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ичимлик суви таъминоти бўйича: Бугунги кунда “Олтинобод” МФЙ Новандак қишлоғида жойлашган ичимлик суви иншооти ва тармоқлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Жорий йилнинг сўнгига қадар тегишли мутахассислар томонидан Новандак қишлоғи ҳудудида жойлашган сув иншоотини таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ тайёрланиб, 2021 йил Инвестиция дастурининг манзилли қисмига киритиш чоралари кўрилади.

Бўш турган бино бўйича: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони талабларига кўра, Хатирчи тумани ҳокимлиги захирасидаги фойдаланмасдан бўш турган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида “E-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотиш бўйича Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 12 ноябрдаги Қ-354-сонли қарори билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда “E-AUKSION” электрон-онлайн савдосига чиқарилган.

Электрон-онлайн савдо натижаларига кўра, 2018 йил 28 декабрдаги DA-000278-сонли баённомага асосан Олтинобод МФЙда яшовчи Умирзоқов Собирга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш (150,0 млн сўм миқдордаги инвестициявий мажбуриятларни бажариш эвазига объект негизида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда 4 та янги иш ўрнини яратиш) эвазига ажратиб берилган.

Бугунги кунда тадбиркор томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Кўприк қуриш бўйича: Хатирчи тумани “Олтинобод” МФЙ Новандак қишлоғига ўтувчи кўприк “Тасмачи сой” сел йўлида жойлашган бўлиб, мазкур сел йўлини кесиб ўтувчи кўприкни қуриш ишлари молиялаштириш манбалари аниқланмаганлиги ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳоли хонадонлари тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли олиб борилмаган. Бугунги кунда туман ҳокимлиги томонидан “Тасмачи сой” сел йўлида кўприк қуриш ишларининг молиялаштириш манбалари кўриб чиқилмоқда.

Электр таъминоти бўйича: Новандак қишлоғида 2020 йил манзилли дастурига асосан 0,3 км 10 кв ҳаво электр узатиш тармоқлари тортилиши  ва 1 дона 100 кв қўшимча трансформатор пункти қурилиши ҳамда3,2 км 10 кв ҳаво электр узатиш тармоқлари модернизация ва реконструкция қилиниши кўзда тутилган. Бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

 

 

 

        

 

Кўрилганлар сони: 0