Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
РАСМИЙ АХБОРОТ

15.05.2020 12:14:15


Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 15 май соат 11:00 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 19 нафар эканлиги қайд этилмоқда.

Жумладан, Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида инфекция аниқланган 17 нафар бемор даволанаётган бўлса, бир неча кун аввал икки нафар (она-бола) бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган эди.

Айни пайтда вилоят бўйича 3249 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 2641 нафари уй шароитида, 608 нафари эса стационар назоратдагилардир.

Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 1749 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 563 нафари стационар, 1186 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3199