Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида вилоят халқ таълими тизими ходимларининг анъанавий Август кенгаши ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова, вилоят халқ таълими  бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Ойдин Раҳмонов, вилоят прокурори катта ёрдамчиси Асқар Сувонов ҳамда шаҳар-туманлар ХТМФМТТЭБ мудирлари, ўқитувчи ва методистлар иштирок этди.

Анжуманда ёш авлод­нинг ҳар томонлама бар­камол бўлиб вояга ети­ши­шида ўқитувчиларнинг меҳ­­нати бисёрлиги таъ­кид­­ланди. 2013-2014 ўқув йилида ви­лоят халқ таъ­ли­ми хо­дим­­­­ла­рининг эриш­ган ютуқ­­ла­ри фахр би­лан тил­га олин­ди. 

— Таълим тизимига бе­рилаётган эътиборнинг йил­дан-йилга ошиб бо­ра­ётганлиги янги қури­ла­ёт­ган мактаблар мисолида ҳам намоён бўлади, — дей­­­ди биз билан суҳбатда Навбаҳор туман ХТМФМ­Т­ТЭБ мудираси Гулмира Эло­ва. — Мустақиллиги­миз­­­нинг йигирма уч йил­ли­ги муносабати билан ту­­­­­мандаги 21-, 14-мак­таб­лар ка­питал реконс­трук­ция қи­линиб, замонавий кў­ри­ниш­га келтирилди. 13-мак­табда эса янги спорт зал фой­да­ланишга топ­­ши­рил­­моқда. 

— Чет тилларни ўрганиш оммалашиб бораёт­га­ни­дан хурсанд бўламан, — дей­ди яна бир суҳбат­до­ши­миз, Қизилтепа туман ХТМФМТТЭБ мудираси Раъно Аслонова. — Жум­ла­дан, туманимиздаги 9-мактаб не­мис тили, 26-мак­таб эса инг­лиз тили фани бўйича таянч мак­табларга ай­лан­тирилиб, рес­публика ми­­қ­ё­си­да­ги семинарлар ўт­казиб ке­лин­моқда. Ўқув­чи­лари­миз­нинг чет тили фан­­ларини мукаммал ва чу­­қур ўр­га­нишларида бу­нинг сама­раси бўлишига ишо­наман.

Анжуманда ян­ги 2014-2015 ўқув йилида бажа­рилиши лозим бўл­ган дол­­зарб масалалар бў­йича сўз юритилди. Тад­бир сўнггида бир қатор ютуқ­­ларни қўлга киритиб келаётган мактаб, МТМ раҳбарлари ва ўқитув­чи­лар ташаккурномалар ҳам­­­­­­да эсдалик сов­ғалари билан тақдир­ланишди.

З. БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 7209